Иқтисодиёт | 16:00 / 19.05.2019
14057
2 дақиқада ўқилади
Каттақўрғонда цемент заводи ташкил этилди
Ўзбекистон ҳукумати томонидан 17 май куни «Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида цемент заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қарорга биноан Каттақўрғон туманида 2019—2021 йилларда умумий қиймати 340 миллион долларлик, йилига 2,4 миллион тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган завод — Hengyuan cement қўшма корхонаси ташкил этилди.
Қўшма корхона 2020 йил 1 октябрига қадар:
- Hengyuan cement ва унинг субпудрат ташкилотлари томонидан четдан олиб келинадиган, шу жумладан, «вақтинча олиб кириш» божхона режимида асбоб-ускуналар, хом-ашё ва материаллар, машина ва механизмлар, махсус транспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи узеллар, приборлар ва инструментлар, техник ва лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларини (божхона йиғимлари бундан мустасно) тўлашдан;
- импорт қилинадиган материаллар, асбоб-ускуналар, машина ва механизмлар, бутловчи буюмлар ва узеллар, технологик жиҳозлар, приборлар, эҳтиёт кисмлар, инструментлар — мажбурий сертификатлаш тартиботидан озод қилинди.
Мавзуга оид
12:29 / 27.08.2024
Инсофсиз рақобатда айбланган цемент заводи 4,9 млрд сўм жаримага тортилди
10:13 / 01.08.2024
Каттақўрғонда Nexia уриб кетиши оқибатида эркак ва унинг 4 ёшли қизи ҳалок бўлди
21:38 / 22.05.2024
Каттақўрғонда боғча тарбияланувчиси жароҳатланди. Уни бошқа бола тишлаб ташлагани айтилмоқда
20:12 / 30.01.2024