Сўнгги вақтларда Ўзбекистонда айрим ҳокимлар устидан шикоят қилиниши ҳолатлари кўпаймоқда. Сабаблар турлича, лекин энг асосий муаммолар — бу ер ажратиш ва бино-иншоотларни бузиш ишларига тааллуқли.

Ҳокимларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган ва кейинчалик ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни асосида тартибга солинади.

Ушбу қонуннинг 10-моддасида вилоят, туман, шаҳар ҳокими корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, деҳқон хўжаликлари ва фуқароларга эгалик қилиш, фойдаланиш учун ва ижарага ер беришга, бу субъектларнинг ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга, шунингдек, ерларни олиб қўйишга ҳақли экани, қабул қилинган бу хусусдаги қарорлар халқ депутатлари тегишли Кенгаши томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилган. Бундан келиб чиқадики, ҳоким мазкур ҳудудда ҳамма нарсани ҳал қилишга қодир ягона шахс бўлиб қолмоқда. Халқ депутатлари кенгаши ҳам бефойда орган, чунки уларга ҳам ҳокимларнинг ўзи раҳбарлик қилади. Ҳоким кенгаш орқали ўзининг қарорига қарши чиқмайди-ку, тўғрими?

Эътибор қилсангиз, ер ишлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этувчи бошқа тузилмалар ҳам бевосита ҳокимга бўйсунади. Бу — амалда маҳаллий ҳокимият бир кишининг қўлида жамланганини англатади.

Шу йилнинг 18 май куни Халқаро пресс-клубнинг сессияси Президентнинг «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5690-сонли фармони муҳокамасига бағишланди. Сессияда тадбиркорларга ер ажратиб беришда мавжуд муаммолар санаб ўтилди.

«Ер ажратишда бюрократик тўсиқлар бор. Вилоятларда ҳокимликлар ерни аукционга чиқармаяпти. Ҳужжатлар стол устида қолиб кетяпти. Ҳокимликнинг ер ажратиш бўйича ваколатини қисқартириш керак. Шу сабабли Ер кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда», — деди тадбир давомида адлия вазири Русланбек Давлетов.

Kun.uz «Сизнинг фикрингиз» Telegram каналида сўров