16:11 / 25.05.2019
17668

Азар «Челси» ва «Реал»га шарт қўйди

Фото: Getty Images

Яримҳимоячи Эден Азар унинг трансфери устида савдолашаётган «Челси» ва «Реал» клубларига тезроқ бир тўхтамга келиш талабини қўйди, деб хабар бермоқда Mirror.

Нашрга кўра, 28 ёшли вингер Лондон ва Мадрид клубларига 4 июнга қадар муҳлат берган. У Бельгия миллий жамоаси базасига жўнаб кетгунга қадар мазкур масала ҳал бўлишини истамоқда.

Бельгияликлар Евро-2020 саралаши доирасида 8 июнь куни Қозоғистон, 11 июнда Шотландия миллий жамоаларини қабул қилади.

The Telegraph`нинг ёзишича, «Челси» 28 ёшли бельгияликни 130 миллион фунтга баҳолаяпти ва бу қийматни пасайтирмоқчи эмас. «Реал» эса кўпи билан 90 миллион фунт беришга тайёр.

«Челси»га ФИФА томонидан қўйилган трансфер тақиқи туфайли, музокаралар қийин кечяпти.

Эслатиб ўтамиз, Эденнинг «кўклар» билан битими муддати тугашига бир йил қолган.

29 июнда Бокуда «Арсенал»га қарши кечадиган Европа лигаси финали Азарнинг «Челси»даги сўнгги ўйини бўлиб қолиши кутиляпти.

Top