Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ 6 миллион 600 мингдан зиёд аҳоли хонадонига хизмат кўрсатади
Ўзбекистонда сўнгги уч йил ичида электр энергия соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
«Президентимизнинг жорий йилнинг 27 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, «Ўзбекэнерго» АЖ негизида учта алоҳида - «Иссиқлик электр станциялари», «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» ва «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятлари ташкил этилди. Бундан кўзланган мақсад, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва сотишни ташкил этишнинг замонавий услубларига ўтишдан иборатдир.
Жумладан, янги ташкил этилган «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятимиз томонидан бугунги кунда мамлакатимиз бўйлаб электр энергияси таъминотида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, юртимиздаги 6 миллион 600 мингдан зиёд аҳоли хонадони ва 304 минга яқин юридик истеъмолчилар 1629та подстанция, 79 122та трансформатор пункти ҳамда 240,7 минг километр узунликдаги электр узатиш тармоқлари орқали электр энергияси билан таъминланмоқда», – дейди «Ҳудудий электр тармоқлар» АЖ бошқаруви раиси Улуғбек Мустафоев.

Бундан ташқари, айни пайтда 7157,4 километр узунликдаги электр тармоқлари ва 2590та трансформатор пунктларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ матбуот хизмати хабар беришича, яна бир йирик лойиҳа – Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари мамлакатимиз бўйлаб жадал олиб бориляпти.
Мавзуга оид
08:21 / 20.05.2026
Дунёдаги энг йирик электр энергияси манбалари рейтинги
09:17 / 17.03.2026
Кубада миллий миқёсдаги блэкаут юз берди
18:05 / 10.02.2026
«Квартплата»дан қарздорлар учун электрга тўлов қилиш чекланади
07:45 / 08.10.2025