21:27 / 31.05.2019
13620
Реклама

“Bellissimo Pizza” – Ўзбекистонда илк бор “Ҳалол” сертификати олган умумий овқатланиш тармоғи!

Янги мижозларимиз учун танишув

·        “Bellissimo Pizza" – бу нафақат мазали пицца, балки энди ҳалол сертификатга эга бўлган умумий овқатланиш тармоғи!

·        “Потребитель.уз” сўровига кўра Ўзбекистон пойтахтида “Энг яхши пицца” бўйича кучли учликка кирган ва махсус нишонга эга бўлган бренд;

·        “Bellissimo Pizza” – тезкор ва бепул пицца етказиб бериш хизмати;

·        “Bellissimo Pizza” – Ўзбекистон бўйича ҳозирча 11та савдо нуқталари мажмуаси ва бу кўрсаткич мунтазам ошиб бормоқда;

·        Ва ниҳоят, “Bellissimo Pizza” – 2018 йил декабридан франшиза йўналишида ҳам ишлашни бошлаб, ушбу йўналишда 3та савдо нуқтаси очиб улгурган бренд;

“Ҳалол” сертификати нима ва унга қандай зарурат бор?

Ўзбекистон ошхонаси маҳсулотлари ранг-баранглиги ва мазаси билан бутун дунёга машҳур. Шу билан бирга маҳаллий аҳоли ва меҳмонларнинг аксарияти Ислом динига эътиқод қилади ва егуликлар ҳалоллигига катта эътибор қаратади. Шундай экан егуликнинг бундай талабга жавоб бериши мижозлар учун катта аҳамият касб этади.

Ҳалол – бу энг биринчи навбатда сифат стандартидир!

Кўпчилик “Ҳалол” мақоми фақатгина ишлатиладиган гўшт маҳсулотларини диний талабларга кўра сўйилганлигини тушунади. Ҳалол сертификатлаш анчагина мураккаб жараён бўлиб, ҳалол гўшт маҳсулотларидан фойдаланишдан ташқари барча ишлатиладиган ингредиентлар ҳам ҳалол стандартларга жавоб бериши, тозаликка қатъий риоя этилиши ва маҳсулотнинг тўғри сақланишини ўз ичига олади.

Бундан ташқари, “Ҳалол” сертификатида ҳам бошқа халқаро сертификатлар каби озиқ-овқатнинг гигиеник ва сифат стандартларига катта аҳамият берилади.

Мижозга қандай афзалликлар тақдим этилади?

“Bellissimo Pizza” тармоқларидан харид қилган ҳар бир мижоз бу маҳсулотнинг барча масаллиқлари ҳалоллигига ва ҳар қандай ГМОлардан холи эканлигига шубҳа қилмай, бу ҳақда ташвишланмай истеъмол қилиши мумкин. Бундан ташқари егулик тайёрлаш жараёнида тозалик, сифат ва маза бўйича ўз ички талабларимиз борки, буларнинг барчаси мижозларимизнинг айнан “Bellissimo Pizza”ни танлашларига замин яратади!

Биз сизни Ўзбекистонда илк бор “Ҳалол” сертификати олган BELLISSIMO PIZZA тармоғида кутамиз ва ишонтириб айтамизки, ҳар бир савдо нуқтамиздаги маҳсулот юқоридаги талабларга тўла жавоб беради!

Маълумотлар учун телефон: (71) 2036666 ёки 1174 қисқа рақами.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top