18:53 / 04.06.2019
7849

Jay-Z дунёдаги илк миллиардер рэперга айланди

Фото: Getty Images

Рэпер Jay-Z бойлиги бир миллиард долларни ташкил этган дунёдаги биринчи хип-хоп ижрочиси бўлди, деб хабар берди Forbes.

49 ёшли қўшиқчи активларига Нью-Йорк ва Калифорниядаги 120 миллион долларлик кўчмас мулклар, Armand de Brignac шампань ишлаб чиқариш (310 миллион) ва DʼUssé коньяк ишлаб чиқариш (100 миллион) киради. Рэпер эгалик қиладиган санъат асарлари коллекцияси нархи 70 миллион доллар деб баҳоланади.

Jay-Z В инвестицион портфелига Uber’даги қиймати 70 миллион долларлик улуш ҳам киради. У шунингдек, Tidal мусиқий стриминг сервисига эга бўлиб, нашрнинг ёзишича, сервис нархи 100 миллион долларга баҳоланади.

Forbes 2018 йилда Jay-Z’ни энг кўп ҳақ олувчи мусиқачилар рўйхатига киритган. Нашр маълумотига кўра, рэпер бир йил давомида 76,5 миллион доллар ишлаб топган.

Мавзуга оид
Top