17:59 / 06.06.2019
13129

АҚШ гипертовуш электрозамбаракни синовдан ўтказди

Фото: U.S. Navy

Америка ҳарбий-денгиз кучлари гипертовуш рельсотронни синовдан ўтказди, деб хабар берди Space.com.

Нашрнинг ёзишича, синов вақтида электромагнит замбарак отган снаряд товуш тезлигидан олти марта юқори - соатига 7400 километр тезликда учган. Синов шимолий-ғарбий ҳарбий полигонда ўтказилган.

Қайд этилишича, янги қурол тез орада кемаларда синаб кўрилади. Шу билан бирга, Вашингтон ундан Ойни ўзлаштиришда фойдаланишни кўзда тутмоқда.

Аввалроқ Пентагон келаси молия йилида гипертовуш технологияларини ишлаб чиқиш учун конгрессдан икки ярим миллиард доллар сўрашни режалаштираётгани хабар қилинганди. 

Top