Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Хавфсизлик кенгашига 5 та янги нодоимий аъзо сайланди
Фото: РИА Новости
БМТ Бош ассамблеяси Хавфсизлик кенгашига 5 та янги нодоимий аъзони сайлади. Улар Вьетнам, Нигер, Тунис, Эстония ва Сент-Винсент ва Гренадина бўлди. Бу ҳақда Бош ассамблеянинг 73-сессияси президенти Мария Фернанда Эспиноса-Гарсес маълум қилди.
“Вьетнам 192 овоз, Нигер - 191, Тунис - 191, Сент-Винсент ва Гренадина 185 овоз олган", деб хабар қилган Эспиноса-Гарсес.
Дастлаб кенгашга 5 та ўринга 6 та давлат даъвогарлик қилган ва фақатгина Шарқий Европа вакили учун Руминия ва Эстония ўртасида танлов қилишга тўғри келган.
Бу давлатлар 2019 йил охирида кенгашдаги ишини якунлайдиган Экваториал Гвинея, Кот-д'Ивуар, Кувайт, Перу ва Польша ўрнини эгаллайди.
Хавфсизлик кенгаши БМТнинг мунтазам фаолият юритувчи органи бўлиб, унинг зиммасига халқаро хавфсизлик ва тинчликни қўллаб-қувватлаш учун жавобгарлик юклатилган. Кенгашда 15 та давлат – тақиқлов қўйиш ҳуқуқига эга бешта доимий аъзо (Россия, АҚШ, Британия, Хитой ва Франция) ва ҳар йили бештадан икки йилга сайланадиган 10 та нодоимий аъзо мажлис ўтказади. Германия, Бельгия, Доминикан Республикаси, Индонезия ва ЖАР 2020 йил охиригача ўз ишини давом эттиради.
Мавзуга оид
09:45 / 08.04.2026
Россия ва Хитой Ҳўрмуз бўғози бўйича БМТ резолюциясини тўсди
22:12 / 17.03.2026
БМТ Эрондаги уруш туфайли дунёда рекорд даражадаги очарчилик ҳақида огоҳлантирди
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
21:19 / 12.03.2026