Фан-техника | 01:22 / 12.06.2019
6031
1 дақиқада ўқилади

Amazon овқат етказиш хизматини ёпишга қарор қилди

Фото: Business Insider

Amazon 24 июндан АҚШда Amazon Restaurants овқат етказиш хизмати фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда GeekWire нашри хабар берди.

Хизмат ўз ишини 2015 йил Сиэтлда бошлаган. 2019 йилга келиб у АҚШнинг 20 та шаҳрида ҳамда Лондонда фаолият юритган. Бироқ 2018 йилда Restaurants Лондонда ёпилган, АҚШда ёпилиши эса хизматнинг тўлиқ тўхталишини англатади.

Компания Restaurants’дан ташқари, 2016 йил июнидан фаолият юритган офисларга тушликлар етказиш хизмати Daily Dish’ни ҳам ёпади. 

Amazon’да таъкидланишича, Restaurants’нинг бир қисм ходимлари компаниянинг бошқа бўлинмаларига ўтказилади, қолган қисмига эса иш излашда кўмак кўрсатилади.

Ҳозирда АҚШда овқат етказиш бозорида учта хизмат етакчилик қилмоқда, булар: Uber, Grubhub ва DoorDash. Бу уч хизмат биргаликда бозорнинг 75 фоиздан кўпроғини эгаллайди.

Мавзуга оид