Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар аэропортда қимматбаҳо тақинчоқларни олиб киришга уринган шахсни тўхтатишди
Бухоро вилояти божхона бошқармаси «Бухоро аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижий рейс орқали ҳаракатланиш чоғида мамлакатимизга яширинча қимматбаҳо тақинчоқларни олиб киришга уринган шахс тўхтатиб қолинди.
Фуқаро Ҳ.Қ «яшил йўлак» орқали ҳаракатланиш чоғида божхона назоратидан ўтказилган. Натижада у ўзи билан умумий қиймати 8 167 800 сўмлик, жами 408,39 грамм заргарлик буюмларини божхона чегарасидан яширинча олиб ўтишга урингани аниқланган.
Ҳозирда, ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.
«Божхона органлари томонидан халқаро аэропортларимизда жорий этилган «қизил» ва «яшил» йўлаклар фуқароларнинг қимматли вақтларини тежаш ва уларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган.
Аммо баъзи шахслар мазкур имкониятдан ўзларининг ноқонуний мақсадлари йўлида фойдаланишлари, божхона ходимининг кўзини шамғалат қилишга уринишлари эса, ачинарли ҳолдир», дейилади Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
11:00 / 08.03.2025
“Ходимларнинг аралашганлиги ҳолати аниқланмади” – “Яллама” постидан юзлаб автомобилларнинг ғайриқонуний олиб ўтилишида божхоначилар иштироки ҳақида
11:23 / 25.02.2025
Халқаро автобус қатновларида йўловчи маълумоти божхона постига олдиндан етказилади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
09:31 / 21.02.2025