Одамлар фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишганида кўплаб жароҳат ёки ҳатто ўлимнинг ҳам олдини олиш мумкин бўларди. Айрим вақтларда оддий фактни билиш тирик қолиш ёки кимнингдир ҳаётини сақлашда ёрдам  бериш эҳтимолини ошириши мумкин. Reddit фойдаланувчиларидан бири ана шундай савол билан мурожаат қилган: «Кўпчиликка маълум бўлмаган қайси факт одамлар ҳаётини сақлаб қолган бўлар эди?» Одамларнинг мазкур саволга берган жавоблари ана шу фойдали мақола ёзилишига сабаб бўлди.

AdMe.ru инсоннинг ўзини қандай тутиши ҳаёт-мамот масаласи бўлиши мумкин бўлган вазиятларга ойдинлик киритди ва уларни енгишда ёрдам берадиган ҳаракатлар кетма-кетлигини таклиф этди.

Фото: AdMe

Тажовузкор айиқ билан учрашув

Албатта, ёввойи табиатда айиқлар билан учрашиш хавфини бартараф этган маъқул. Бироқ ана шундай ҳолат юз берган бўлса, билингки, ушбу жониворнинг кучсиз жиҳати – усталик билан ҳаракат қила олмаслик. Айиқлар тез югуради ва яхши эмаклайди. Улар билан бу борада мусобақалашишнинг маъниси йўқ. Бироқ улар учун айрим объект, масалан, машина ёки дарахт атрофида чаққонлик билан ҳаракатланиш анча мушкул. Эртами кечми йиртқич сизни тутиб олишга бўлган уринишларини тўхтатади. Чунки ушбу айёр «овқат» (сиз) куч сарф этилишига арзимаслигини тушунади. 

Бироқ айиқ агрессияни кўрсатгунига қадар ваҳима қилиш ярамайди. Агар у сиз томонга қараса – ҳаракатсиз ҳолда туринг. У сизнинг кимлигингиз ва нима қилмоқчилигингизни тушуна олмаслигини англатади. Агар сиз томонга шошилмай келаётган бўлса, аста-секин кетинг. Айиқлар одамларга камдан-кам ҳолларда ҳужум қилади; агар сизнинг одам эканингизни тушунса, эҳтимол чекиниши мумкин.

Уйнинг ичида сабабсиз пайдо бўлган балиқ ёки пешоб ҳиди

Агар манбани аниқлай олмасангиз, эҳтимол бу эриётган симлар ҳиди бўлса керак. Бундай вазият ёниш ёки ҳатто портлашга ҳам олиб келиши мумкин. Сабаб аниқлангунига қадар электр манбаини ўчириш тўғри қарор бўлади.

Фото: AdMe

Сизни денгизга олиб кетувчи оқим