Ҳатто тухум ва балиқ ёғи ҳам зарар келтириши мумкин, дея таъкидламоқда Лайфхакер. Агар ҳомиладор бўлсангиз, қаҳва миқдорини камайтириш, алкоголни эса умуман истисно қилиш кераклигини ҳамма билади.

Бироқ ундан ҳам айёр озиқ-овқат маҳсулотлари мавжуд. Бир қарашда улар айбсиз ва ҳатто фойдали бўлиб кўринади. Аслида эса кунига уч марта эспрессо ичишга қараганда она ёки бўлажак болакайга кучлироқ зарар келтириши мумкин.

Ҳомиладорлик вақтида воз кечиш керак бўлган машҳур маҳсулотлар рўйхати қуйидагилардан иборат. Ҳеч бўлмаганда уларни истеъмол қилишдан аввал икки марта ўйлаб кўриш керак.

Фото: Pixabay

1. Хом тухумлар

Шунингдек, таркибида тухум мавжуд бўлган маҳсулотлар: гоголь-моголь, уйда тайёрланган майонез, хом хамир, пашот-тухумлари, тирамису.

Хавф нимадан иборат?

Биргина сўзнинг ўзи кифоя: сальмонеллёз. Бу ўткир ичак инфекцияси, ўлимга сабаб бўлмайди, бироқ кучли диарея ва қайт қилиш билан кечади. Улар эса сувсизликни келтириб чиқаради. Бу ҳолат эса ёмон: ҳомилада нормал қон айланиши ва бачадондаги амниотик намлик даражасига боғлиқ. Сув етишмаслиги бўлажак бола ривожланишидаги бузилишлар, шунингдек, бола тушиш хавфига айланиши мумкин.

Нима қилиш керак?

Агар тухумдан воз кечишга кучингиз етмаса, улар яхшилаб ювилган ва термик қайта ишланган бўлишига эътибор беринг. Яхшилаб қайнатилган тухум, омлет, пишириқлар хавфсиз.

2. Хом гўшт

Шунингдек, стейк, хом дудланган колбасалар, яхшилаб қовурилмаган қийма.

Хавф нимада?

Хом гўшт паразитлар билан зарарланган бўлиши мумкин. Масалан, токсоплазмалар билан. Улар йўлдош тўсиғидан ўтиб, бўлажак боланинг ривожланишида жиддий бузилишларни чақириши мумкин.

Нима қилиш керак?

Гўштни паразитлардан халос этиш осон – унга яхшилаб термик ишлов беринг. Гап дудланган маҳсулотлар ҳақида борар экан, тўрт кун давомида музлатиш хавфни камайтиришда ёрдам беради.