Жамият | 11:00 / 21.06.2019
9745
4 дақиқада ўқилади

Болангиз боғчада нима қилаётганини телеграм орқали билиб туришни истасангиз, Самарқанддаги «Intellekt» МТМга марҳамат!

Самарқанд шаҳридаги Мотрит қўрғонида «Обод маскан» номли янги маҳалла бунёд бўлган. Кўп қаватли бинолардан иборат бу ҳудудда минглаб инсонлар истиқомат қилишмоқда. У ердаги «Intellekt» мактабгача таълим муассасаси эса маҳалланинг кўркига кўрк қўшиб турибди.

Боғчага кириш билан унинг шароитлари киши кўзини қувнатади. Жорий йил февраль ойида фаолият бошлаган 235 ўринли боғчада айни дамда 105 нафар болакай тарбияланмоқда. Болалардан 50 нафари қисқа гуруҳда (08:00 дан 14:00 гача ишлайдиган), 55 нафари эса тўлиқ гуруҳларда (08:00 дан 18:00 гача ишлайдиган) тарбияланмоқда.

Тайёрлов гуруҳи ҳисобланган қисқа гуруҳларга 3,5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Мактабга тайёргарлик вазифасини бажарувчи бу гуруҳларда рус ва ўзбек тили тўгараклари мавжуд. Бундай гуруҳларда болажонлар икки маҳал овқатланишади.

Тўлиқ, яъни 18:00 гача ишлайдиган гуруҳларда болалар 4 маҳал овқатланишади. Боғча ошхонасида менюлар ҳар ҳафтада ўзгартирилади. Болажонлар тил тўгаракларидан ташқари сузиш, рақс, гимнастика, таэквондо тўгаракларида шуғулланишлари мумкин. Боғчада ички ва ташқи бассейн бор. Болалар ҳафтасига икки кун ички бассейнда, ёз ойларида эса яна икки кун ҳовлидаги ташқи бассейнда сузиш мураббийидан дарс олишади. Инглиз тили тўгарагида эса дарслар ҳар куни ўтилади.

Тўлиқ гуруҳларда ўзбекча гуруҳлардан ташқари русча гуруҳ ҳам мавжуд. Бу гуруҳларга 1,5 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. «Intellekt»да олий маълумотли ва малакали мутахассислар фаолият юритишади. 2019 йил февралдан бошлаб болажонлар учун хизмат қилаётган «Inttellekt» МТМ ҳафтада 5 кун 08:00 дан 18:00гача ишлайди. Шанба куни эса иш вақти 08:00да 17:00гача.

«Intellekt»да тарбияланаётган болаларнинг ота-оналари фарзандлари нима билан машғул бўлаётгани ҳақида телеграм орқали маълумот олиб туришлари мумкин бўлади. Боғчада болаларга 4 маҳал иссиқ овқатдан ташқари йогурт, мевали десерт, компот берилади. Болажонлар ҳар 3 ойда педиатр кўригидан ўтказилади. Бундан ташқари «Intellekt»да фаолият юритадиган ҳамшира ҳар куни эрталаб болаларни текширувдан ўтказади.

«Intellekt»га бир оиладан бир нафардан ортиқ бола келадиган бўлса, уларнинг ҳар бири учун 100 минг сўмдан чегирма қилинади. Боғча ҳудуди ҳар ойда бир марта дезинфекция қилинади. Бундан ташқари хоналарда бактериал (яъни бактерияларга қарши курашувчи) лампалар ўрнатилган. Болажонлар учун ҳар ой эстафета ва кўғирчоқ театри каби кўнгилочар тадбирлар ўтказилади.

Ҳурматли самарқандлик ота-оналар, фарзандингиз кун бўйи боғчада шунчаки вақт ўтказишини эмас, аниқ машғулотлар билан шуғулланишини, улар боғчадан мактабга тайёр бўлиб боришларини хоҳласангиз, «Intellekt» МТМ га марҳамат. Бу ерда болангиз малакали тарбиячиларнинг доимий назоратида бўлади.

«Intellekt» МТМ манзили: Самарқанд шаҳри, Мотрит қўрғони, Обод маскан маҳалласи.

Мурожаат учун телефонлар: 93 3380390, 93 3370387

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш