Жаҳон | 12:30 / 22.06.2019
36370
1 дақиқада ўқилади

Смартфон сабабли одамлар гардани ўзгараётгани маълум қилинди 

Фото: Getty Images

Австралиялик олимлар ёшларнинг бош мия чаноғида смартфонларни кўп қўллашлари натижасида суяксимон ўсимта шаклланаётганини аниқлашди. 

Олимларнинг таъкидлашича, шохсимон ўсимталар гарданда ривожланмоқда. Бу эса юкламанинг умуртқадан бош мушакларига кўчаётгани ҳамда бўғим ва пайларда суяк ўсишига олиб келувчи олдинга эгилишлар оқибатида юз бермоқда. Натижада эса одамларда бўйиннинг шундоқ юқорисида кичик бўртма пайдо бўлмоқда.

Фото: Scientific Reports

Мутахассисларнинг фикрича, буни организмнинг замонавий технологияларни қўллашга физиологик мослашувининг илк исботи деб ҳисоблаш мумкин.

Мавзуга оид