Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда 3 ўсмир 6 ёшли қизни ёқиб юборди. Президент унинг даволанишини ўз назоратига олди
19 июнда Душанбедаги 3-шифохонага ёнғиндан оғир даражадаги куйиш жароҳатлари билан 6 ёшли қизча етказилган. Бу ҳақда Тожикистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, тезкор-қидирув тадбирлари натижасида милиция ходимлари томонидан ушбу воқеага алоқадорликка гумон билан 3 нафар балоғатга етмаган ўсмир қўлга олинган. Ушбу ҳодиса юзасидан тегишли иш очилиб, ҳужжатлар Душанбе прокуратурасига йўлланган ва тергов олиб борилмоқда.
Ички ишлар вазирлигида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бу ҳодиса юзасидан ташвиш билдириб, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазири Олимзода Насим Хўжага қизчанинг даволаниши ва парваришланишини қатъий назорат остига олишни буюргани маълум қилинган.
Мавзуга оид
20:08 / 08.10.2025
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга боради
21:26 / 25.08.2025
Тожикистонда фолбин ва сеҳргарлар хизматидан фойдаланганлик учун жазо жорий этилди
07:46 / 23.08.2025
Россияга исириқ олиб борган тожикистонлик аёл 8 йилга қамалди
17:52 / 04.12.2024