Ингушетия раҳбари истеъфо берди. У республикани 11 йилдан буён бошқараётганди
Ингушетия раҳбари Юнус-Бек Евкуров истеъфога чиқди. У Ингушетия миллий телевидениесида шу ҳақда эълон қилган.
«Мен РФ президенти Владимир Владимирович Путинга муддатидан аввал республика раҳбарлигидан озод этиш илтимоси билан мурожаат қилмоқчиман», — деган Евкуров.
Евкуров Ингушетияни 2008 йилдан буён бошқариб келаётганди. 2009 йилда у суиқасд оқибатида оғир жароҳат олган ва бир ойдан ортиқроқ вақтни шифохонада ўтказганди.
У яқинда лавозимга қайтадан тайинланганди - унинг муддати 2023 йилгача эди.
2018 йилнинг 26 сентябрида Ингушетия ва Чеченистон раҳбарлари Юнус-Бек Евкуров ва Рамзан Қодиров 1991 йилда Чечен-Ингушетия АССР тугатилгач аниқ расмий чегараси бўлмаган бу ҳудудлар ўртасида маъмурий чегараларни белгилаш тўғрисидаги келишувни имзолаганди. Шундан кейин икки ҳафта давомида норозилик намойишлари бўлиб ўтганди (бу келишувга кўра қўшни республика қўшимча ҳудудларга эга чиққанди).
РФ Конституцион суди бу келишувда қоидабузарлик ҳолати топмаган.
2019 йил баҳорида Ингушетия ҳукумати референдум ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритишга қарор қилди, ундан республика чегарасини ўзгартириш ҳақидаги савол олиб ташланди. Бунинг натижасида 26-27 март кунлари навбатдаги намойишлар бўлиб ўтди. Намойиш вақтида аҳоли ва полиция ўртасида тўқнашувлар келиб чиқди.
Акциядан кейин оммавий тартибсизликлар келтириб чиқариш ва полицияга ҳужум бўйича жиноий иш қўзғатилди ва бу иш доирасида 27 киши қўлга олинди. Улар орасида ингуш мухолифати етакчилари ҳам бор эди.
Мавзуга оид
11:56 / 12.10.2024
Ингушетия ҳукумати раисининг собиқ ўринбосарига суиқасд уюштирилди
14:08 / 22.07.2024
«У дарҳол истеъфога чиқиши керак» — Байденнинг қарорига АҚШ ва дунёдаги реакциялар
18:37 / 14.05.2024
Қашқадарё ҳокими 22 нафар масъулни ишдан олди
23:44 / 08.01.2024