Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда
Тошкентдаги «Intercontinental Tashkent» меҳмонхонаси анжуманлар залида мактаб ўқувчилари ўртасида шахмат бўйича Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Унда 20 га яқин давлатдан 200 га яқин иштирокчилар шахматнинг рапид, стандарт, блиц йўналишлари бўйича беллашишмоқда.

Мусобақанинг очилиш куни (20 июнь) рапид йўналиши бўйича ғолиблар аниқланди. 24 июнь эса стандарт йўналишининг 5-6 турлари ўтказилиши кўзда тутилган. Мусобақа рейтингида ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари 5 та олтин, 4 та кумуш, 8 та бронза билан етакчилик қилишмоқда. Мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионати 27 июнга қадар давом этади.




Мавзуга оид
19:23 / 17.04.2026
Президент Синдоровга «Меҳнат шуҳрати» орденини шахсан топширди
18:33 / 15.04.2026
Синдоров турнирни яна бир рекорд билан якунлади
16:31 / 15.04.2026
“Ғурурланаман, сен қаҳрамонимизсан” — Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровни шахсан табриклади
12:05 / 15.04.2026