Ироқ президенти мамлакат ҳудудидан Эронга зарба бериш учун фойдаланишга йўл қўйилмаслигини айтди
Бағдод ҳар қандай ҳолатда ҳам Эронга зарба бериш учун АҚШга Ироқдаги Америка базаларидан фойдаланишга рухсат бермайди. Бу ҳақда Ироқ президенти Бархам Солиҳ CNN телекомпаниясига берган интервьюсида айтди.
"Биз ҳудудимиз қўшниларимиз, жумладан Эронга қарши ҳар қандай душманлик ҳаракатлари учун плацдармга айланишини истамаймиз", - деб таъкидлади Солиҳ.
"Ироқ кейинги қирқ йил давомида дўзах азобида яшади. Биз тикланиш, тинчлик ва олдинга қадам ташлашни истаймиз, низолар исканжасига яна қайтмоқчи эмасмиз. Минтақадаги барча давлатлар ҳамда халқаро ўйинчиларга шуни айтмоқчиманки, Ироқнинг барқарорлиги ва хавфсизлиги ўта муҳим аҳамиятга эга", - деб қўшиб қўйди у.
Эрон атрофидаги вазият 13 июнда Уммон кўрфазида иккита танкерга ҳужум уюштирилганидан сўнг кескинлашди. АҚШ бу воқеада Эронни айблади, Теҳрон эса бу айбловни рад этди.
Мавзуга оид
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024
Канадада собиқ адлия вазирига суиқасднинг олди олинди
19:09 / 19.11.2024
Трамп Москва ва Теҳроннинг иттифоқини парчалай оладими?
11:54 / 19.11.2024