Жамият | 13:25 / 27.06.2019
22543
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентдаги қорли парк – Ice City янгиликлари

Ice City – Тошкентнинг қоқ юрагида жойлашган сеҳрли парк-шаҳарча бўлиб, у ерда йил бўйи қиш ҳукм суради ва доим турли тадбирлар бўлиб туради. «Маҳаллий аҳоли» – викингларнинг турмуш тарзи шуни тақозо қиладики, ҳар доим меҳмонлар учун мусобақа ёки байрам тадбирлари ташкил этилади.

Дўстлик – Ice City мажмуасининг асосий сифатларидан бири бўлиб, бутун Ўзбекистон ва ҳатто, МДҲ давлатларида ҳам ўхшаши йўқдир. Мажмуа илк меҳмонларини шу йилнинг февраль ойида қабул қилди. Шу вақт ичида қорли шаҳарча ҳаётида кўп ўзгаришлар бўлиб ўтди.

Депозит – 0 сўм

Энг муҳими – мажмуада депозитлар тизими бекор қилинди. Агар илгари Ice City картасига (тариф асосида) маблағ тўлдириш мажбурий бўлган бўлса, ҳозирги кунда ташриф буюрувчилар Ice City картасига қанча маблағ қўйишни ўзлари ҳал қилишади. 

Янги картани (5000 сўм) рўйхатдан ўтказиш хизмати йўлга қўйилган. Бу хизмат мажмуага ташриф буюришга улгурмаган меҳмонларимиз учун зарур. Февраль ойида очилган карталар ҳали ҳануз қабул қилинади ва уларга қўшимча маблағ тўлдириш мумкин.

Ice City ташриф буюрувчиларнинг қулайлигини таъминлаш ва уларга тезкор хизмат кўрсатиш мақсадида Payme ва Click тизимларига уланди. UzCard, HUMO, Union Pay карталари орқали барча тўловларни амалга оширса бўлади ва тез кунларда VISA ва Master Card ҳам йўлга қўйилади.

Аттракционлар тўлови нархига кўра амалга оширилади. Улар билан www.icecity.uz сайти орқали танишишингиз мумкин. Энди сиз парк бўйлаб гид билан саёҳат қилишингиз, Ice City ҳақидаги қизиқарли маълумотларни ўрганишингиз мумкин бўлади. 

Итальян чанғи ва сноуборд мактаби

Ice City Ўзбекистонда биринчи ва ҳозирча ягона бўлган усти ёпиқ қор трассаси, яъни Sky Slope аттракционига эга бўлиб, у ерда сиз йил бўйи ҳақиқий қор устида чанғи ва сноубордда учасиз. Ушбу лойиҳа қурилишида Италиянинг сноуборд спорти асосчиларидан бири бўлмиш ва ҳозирча фрицтайл йўналишида мамлакат чемпионига айланган Матео Грациа иштирок этган.

Трассани малакали сноубордчилар юқори баҳолашди ва улар учун бу трасса бутун ёз давомида тайёргарлик масканига айланди. 

Sky Slope майдонида тоғ чанғиси ва сноуборд мактабларини ташкил қилиш режалаштирилган. Ушбу экстремал спорт турининг асослари билан танишмоқчи бўлганларни Матео Грацианинг текширувидан ўтган инструкторларимиз соҳа билан таништиришади. 

Иссиқ чой, нимчалар ва муз саройидаги байрам кечалари

Ice City'даги ўртача йиллик ҳарорат +16 даража, қор майдончасида эса ноль даражани ташкил қилади. Тошкентда ёзнинг иссиқ ҳаво ҳукм сурган бир пайтда, викинглар учун одатий ҳолга айланган ҳарорат, пойтахтимиз меҳмонлари учун Антарктидадир. Шунинг учун ҳам мажмуамизга ёзнинг илк кунлариданоқ турли ўлчамдаги қалин нимча ва илиқ ёпинчиқларни ташриф буюрувчиларнинг соғлигини сақлаш мақсадида олиб келишди. Бутун Ice City бўйлаб иссиқ чой ва қаҳва тайёрлаб берадиган автоматлар ўрнатилди.

Бизнинг катта муз саройимизда конькида учиб, ҳар ҳафта пойтахтимизнинг машҳур DJ'лари билан биргаликда янги хитлар садоси остида ўйин-кулгу қилсангиз бўлади. Speed Skating деб аталмиш тезкор конькилар майдончасида беллашмоқчи бўлган барча хоҳловчилар ўртасида мусобақалар ҳам ўтказиб турилади. Тез кунларда эса, қизиқувчилар учун бу ерда фигурали учиш ва хоккей мактаблари ташкил қилинади.

Сеҳрли Ice City шаҳарчасига ташриф буюриш учун ҳеч қандай виза ёки рухсатномалар керак эмас, қалбингиз тоза ва қизиқувчан бўлса бас, яқинларингиз билан хурсандчилик ва янги таассуротларни улашиб, кунингизни мароқли ўтказасиз. Мажмуа ҳафтасига 7 кун ва соат 10:00 дан 23:00 гача ишлайди. Ёрқин таассуротлар ва қиш ҳукмронлигига хуш келибсиз, эртакнамо кайфият доим сиз билан бирга бўлсин!

Ice City парки NEXT кўнгилочар-савдо мажмуасининг ҳовлисида жойлашган 

Маълумот учун телефон: 71-209-00-77

Барча янгиликларни сайтимиз ва ижтимоий тармоқларимиздан билишингиз мумкин:

Сайт: icecity.uz

Facebook: fb.com/icecitytashkent

Instagram: @ice_city_tashkent

Telegram: t.me/joinchat/AAAAAEFVicj8ljAaFzbAsQ

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид