Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин украин денгизчиларини ватанига қайтариш масаласи хотиржамлик билан ҳал қилинишини айтди
Россия президенти Владимир Путин украин денгизчиларини ватанига қайтариш масаласи хотиржамлик билан ҳал қилинишини айтди.
"Биз бу масалани иш режимида хотиржамлик билан ҳал қиламиз. Бизнинг айрим кишиларга саволларимиз бор. Улар (денгизчилар) шунчаки буйруқни бажаришган, буни тушунамиз, аммо улар Россия қонунини бузишган. Шунинг учун буни иш режимида хотиржамлик билан ҳал қилиш лозим", - деди Путин G20 саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил ноябрда Украина ҲДКнинг учта кемаси Россия чегарасини бузиб кирган ва хавфли манёврларни содир этган.
Чегарачилар кемаларни ҳибсга олган. Кемаларда 24 нафар ҳарбий, жумладан, Украина хавфсизлик хизматининг икки нафар ходими бўлган.
Аввалроқ БМТ қошидаги денгизчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи халқаро трибунал Россиядан украиналик денгизчиларни қўйиб юборишни талаб қилганди.
Мавзуга оид
08:29 / 18.06.2026
Путинга яқин деб ҳисобланган бизнесмен қамоққа олинди
10:45 / 16.06.2026
Зеленский Путинга G7 саммитида учрашув ўтказишни таклиф қилди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
10:02 / 13.06.2026