Жаҳон | 17:26 / 01.07.2019
17795
1 дақиқада ўқилади
Путин Зеленский билан шунчаки эмас, натижага эришиш учун учрашиши маълум қилинди
Россия президенти Владимир Путиннинг Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашуви эмас, учрашувда эришиладиган аниқ келишувлар муҳим, деди Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.
«Путин халқаро ишларда, айниқса Украина билан муносабатлар каби муҳим масалада прагматизмга тўла. Шунчаки учрашув, ҳеч кимга керак эмас бўлса керак, натижа учун учрашув муҳим», — деди у.
«Биз аввало суҳбатдошларимизнинг сиёсатини, уларнинг стратегик йўналишини англаб олишимиз керак, чунки айрим қарама-қарши баёнотлар бўлганди», — деб қўшиб қўйди Песков.
Аввалроқ Украина собиқ молия вазири, ҳозирда хавфсизлик кенгаши котиби Путин ва Зеленский учрашиши мумкинлигини айтганди.
Мавзуга оид
20:58 / 19.11.2024
Путин Ҳиндистонга боради
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
14:30 / 18.11.2024
Песков: Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбат бўйича ҳозирча тайёргарлик йўқ
13:15 / 18.11.2024