Жамият | 16:13 / 02.07.2019
10965
3 дақиқада ўқилади
Реклама

AgroMart: деҳқон ва фермерлар учун имкониятлар

"AgroMart" веб-портали – юқори малакали маслаҳатчи ва экспертлар, иқтидорли IT-мутахассислар, ишига фидойи менежерлардан иборат лойиҳа гуруҳидир. Лойиҳанинг мақсади Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётганлар учун фойдали, мақбул ва қизиқарли веб-портал яратишдир.

"Агромарт" томонидан ЕХҲТ билан ҳамкорликда ташкил этилган сабзавотчилик ва иссиқхоналарни
ривожлантириш амалиётларини ўрганиш учун  фермер-аёлларнинг Голландияга ташрифи

Веб-портал деҳқон ва фермерлар учун қуйидаги имкониятларни ҳавола қилади:

- Қишлоқ хўжалиги турли йўналишлари бўйича бепул, малакали ва тезкор маслаҳатлар. AgroMart порталининг маслаҳатчилари миллий ва халқаро тажриба соҳиблари бўлиб, сайт ва AgroMart мобил иловаси орқали берилаётган саволларга онлайн равишда тезкор ва тўлиқ жавоб беришга тайёр. Маслаҳатлар агрономия, полизчилик, боғдорчилик, узумчилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, ветеринария, қишлоқ хўжалиги техникалари ва ҳуқуқи масалаларини қамраб олади. Бундан ташқари “Фойдали маълумотлар” бўлимида назарий ва амалий билимларни қўлга киритиш имкони мавжуд.

"Агромарт" томонидан ЕХҲТ билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирлар доирасида
"UzAgroExpo-2019" кўргазмасининг фотосуратлари.

- Веб-порталда соҳага оид долзарб ва муҳим янгиликлар, сара таҳлилий ва статистик ахборотлар ҳамда қизиқарли тадбирлар тўғрисида маълумотлар жамланган.

- Фермерлар ва ишлаб чиқарувчилар порталнинг электрон савдо майдончаси орқали кўрсатаётган хизматлари ёки ишлаб чиқараётган маҳсулотлари тўғрисида батафсил эълон жойлаштиришлари мумкин. Бундай эълон жойлаштириш мутлақо бепул.

Лойиҳа ЕХҲТнинг (Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти) Ўзбекистондаги Координатори офиси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари кенгаши ва "John Deere" компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, AgroMart жамоаси ЕХҲТ ҳамкорлигида Республика миқёсида фермер ва деҳқонлар учун мунтазам равишда ўқув семинар-тренинглар  ва қишлоқ хўжалигида энг яхши амалиётларни ўрганиш учун хорижий мамлакатларга ташрифлар  уюштирмоқда

Телеграм канал: https://t.me/uzagromart

Фейсбук: https://bit.ly/2KFBSSo 

Веб-портал: http://agromart.uz

Мобил илова: https://bit.ly/2FYUHNQ

Реклама ҳуқуқи асосида