Ўзбекистон учун кредит рейтинги нимани англатади?
Рейтинглар муайян ҳолатни турли йўллар билан аниқловчи, ҳар қандай мамлакатда бир ёки бир нечта йўналишдаги вазиятни тўғри ифодалаб берадиган кўрсаткичлардир. Улар турли хил кўринишда бўлиши мумкин, ҳатто бахт индексигача.
Рейтинглар ўнлаб кўрсаткичлар ва кўпинча ўта мураккаб формулаларга асосланади. Бугун рейтинглар шу қадар кўп ва яна уларнинг сони ўсиб боряптики, бирига ишониш мумкин, бошқасига эса йўқ. Ушбу ҳолатда кўп нарса талаб ва таклиф қонунига асосланади. Кредит рейтинглари эса энг олдин пайдо бўлганларидан бири ҳисобланади.
Кредит рейтинглари
Банклар ўз мижозларини шахс ва компания жиҳатдан фарқлай бошлаши, ишонч ва таваккалчилик тамойиллари юзага келиши билан кредит рейтингларининг ҳам тарихи бошланган.
Ушбу рейтинг турида кредитнинг қайтарилмаслик хавфини баҳолаш асосий хусусият ҳисобланади. Қарз олувчи сифатида сизнинг рейтингингиз қанчалик юқори бўлса, унда сизга фойдали шартлар асосида кўпроқ пул таклиф қилишлари эҳтимоли юқори бўлади.
Молиявий бозорда глобаллашув ва унда турли воситаларнинг ривожланиши бозор иштирокчиларини турли категорияларга ажратиш зарурлигини кўрсатди. Ва натижада молиявий корпорация ва банклар, йирик трансмиллий компаниялар, мустақил давлатлар ва уларнинг маҳаллий ҳокимият органлари вужудга келди.
Агар давлат қарз олувчи бўлса, унда компания ёки банкка қараганда кўпроқ омилларни ҳисобга олиш зарурати пайдо бўлади.
Масалан, битта давлатнинг мустақил рейтинги корпоратив секторнинг мавжуд ҳолати ва унинг истиқболини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, миллий компанияларнинг шароити, макроиқтисодий параметрларни ўлчаш билан баҳоланади. Инфляция, ички ва ташқи қарзнинг ҳажми ва структураси, валюта курси ва бошқа макро индикаторлар, сиёсий тизимнинг барқарорлиги ҳам муҳим.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан 1999 йилда Ўзбекистон кредит рейтинги яратилди.
Кредит рейтинги экспорт кредитига суғурта мажбуриятини юклайди, хорижий банкларнинг импорт қилувчи корхоналарга қарз беришига имкон беради, ўз навбатида бу ана шу томонлар учун кредит ресурсларининг қийматини камайтиради.
2018 йилда Ўзбекистон хавф-хатар кўрсаткичи бўйича 6 гуруҳда бўлган, ва айни дамда 2019 йилнинг февралидан кредит рейтинги кўрсаткичида 5 гуруҳга кирган.
Айтиш мумкинки, мамлакат кредит рейтингини кўтаришда валюта сиёсатининг муваффақиятли либераллаштирилиши, миллий валютанинг конвертация қилиниши, очиқ иқтисод муҳитининг яхшиланиши ва статистик ҳисоб-китобларнинг шаффофлашуви каби бир қатор омиллар муҳим рол ўйнади.
(Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан таваккал эҳтимоллиги мавжуд давлатлар рейтингида Ўзбекистоннинг тарихий ривожланиш даври)
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти Ўзбекистон кредит рейтингини тузишида қуйидагиларни ҳисобга олади:
· Мамлакатнинг кредит тизими бўйича тарихи;
· Молиявий аҳвол;
· Қарзни қоплаш учун зарур бўлган валюта захиралари миқдори;
· Иқтисодий барқарорлик, унинг барқарор ўсиш суръати.
· Маъмурий соҳадаги турли қийинчиликларни бартараф этиш;
· Кредит ресурсларини олишда қулай муҳитга эришиш;
· Олинган кредитларни суғурталаш харажатларини камайтириш;
· Узоқ муддатга кредит олиш имконининг пайдо бўлиши.
Бугун Ўзбекистонда ички ва ташқи қарзнинг камлиги, корпоратив қарзларнинг камҳажмлилиги муҳити, шунингдек, арзирли кредит тарихи мавжуд. Чунки давлат қарзларини доим тўлаб борган.
Бундан ташқари, банк ва молия соҳасида ислоҳотлар қилинмоқда, ҳукумат хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватламоқда.
Ушбу жадвалда Ўзбекистоннинг кредит тарихи статистикаси келтирилган. 2019 йил январь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 17.3 миллиард долларни ташкил этади. Унинг 58 фоизи ҳукуматга тегишлидир.
Гарчи давлат ҳажми катта қисмни ташкил этса-да, жорий йил унинг фақат 0.8 фоизи тўланади. Бу умумий ҳисобда 143.7 миллионга тўғри келади. Кейинги ўн йилликда эса қайтариш мажбуриятлари 1.96 миллиард долларни ташкил этиши кўзда тутилган.
Таҳлилларга кўра, 2019 йилда давлатнинг ташқи қарзи ЯИМнинг 0.45 фоизидан ёки давлат бюджетининг 2 фоизидан ошмаслиги кўзда тутилган. Бу давлатнинг иқтисодий ҳолатини тавсифловчи ижобий кўрсаткич.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг ҳар доим қарз мажбуриятини вақтида бажаргани ва қарз қайтармаслик ҳолатлари учрамаганини ҳам эътироф этиш зарур.
2018 йилда Ўзбекистонинг жорий операциялар бўйича баланси салбий кўрсаткичда бўлган. (юқоридаги жадвал) Бироқ мамлакатнинг молиявий салоҳияти иқтисодиётнинг барқарорлигини ушлаб туришга имкон берди.Ўзбекистонда тўпланган захиралар минусдаги балансни ҳам қоплаш учун узоқ муддатли кафил бўла олади.
Айни пайтда давлатнинг олтин-валюта захиралари умумий ҳисобда тахминан 27.0 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади.
Бу борада ўртача муддатда салбий балансни бартараф этиш учун истеъмол товарлари, энергия ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини ошириш ҳам асосий воситалардир.
Кредит рейтингини яхшилаш Ўзбекистонга қуйидаги имкониятларни бериши мумкин:
- Маъмурий соҳадаги турли қийинчиликларни бартараф этиш;
- Кредит ресурсларини олишда қулай муҳитга эришиш;
- Олинган кредитларни суғурталаш харажатларини камайтириш;
- Узоқ муддатга кредит олиш имконининг пайдо бўлиши.
Айни дамда Ўзбекистон ушбу тизимни яқин истиқболда яхшилаш мақсадида қуйидаги вазифаларни амалга ошириши керак:
1. Узоқ муддатли макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодий хавфсизликни таъминлайдиган, инфляция содир бўлишининг олдини оладиган «Бюджет қоидалари»ни ишлаб чиқиш;
2. Экспорт структурасини диверсификация қилиш (юқори даражада қайта ишланадиган маҳсулотларнинг улушини экспортда кўпайтириш);
3. Бюджет даромадларини оширадиган соҳаларга йўналтириш учун ташқи инвестицияларни жалб қилиш механизмини тартибга солиш;
4. Ташқи иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватлаш мақсадида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти мамлакатлари ва экспорт-кредит агентликлари билан ҳамкорликни кучайтириш.
Дилноза Раимова