Сизга ош содаси, қаҳва, картошка, газета ва қўл остидаги бошқа воситалар ёрдам беради, дея маслаҳат берди Лайфхакер.
Нима учун музлатгичда ҳидлар пайдо бўлади?
Кўпинча айниган маҳсулотлар туфайли. Шунинг учун улар тўпланиб қолмаганини текширинг.
Айрим ҳолларда бунга тўлиб қолган дренаж тешиги сабаб бўлиши мумкин. Уни сув оқиб тушадиган идиш каби вақти-вақти билан тозалаш керак.
Музлатгичдаги кирланган резинали мустаҳкамлагич ҳам ёқимсиз ҳид чиқариши мумкин.
Ёдингизда бўлсин: пластик ҳидларни ўзига тез сингдиради. Шунинг учун уларга қарши курашни қанча ортга сурсангиз, улар шунчалик ўткирлашади.
Музлатгичдаги ҳидлардан қандай халос бўлиш мумкин?
Агар айниган маҳсулотларни ташлаб юборган, дренаж ва мустаҳкамлагични текширган бўлсангиз-у, бироқ ҳид сақланиб қолса, дастлаб музлатгични яхшилаб ювинг.
Бунинг учун ош содаси ва сирка эритмаси мос келади. 1-2 ош қошиқ сода ёки 2-3 ош қошиқ сиркани 1 л илиқ сувда эритинг ва девор ҳамда токчаларни яхшилаб артинг. Лимон шарбати билан қўшимча тарзда ишлов бериш мумкин.
Музлатгичлар учун махсус тозалаш воситалари ҳам ёрдам беради. Улар кирланиш, ёқимсиз ҳидни кетказади. Одатда спрей кўринишида ишлаб чиқарилади. Уларни ўрамдаги йўриқномага қараб қўлланг.
Агар тозалашдан кейин ҳам муаммо йўқолмаса, дўкондаги ва мустақил тарзда тайёрланган ҳидни ўзига сингдирувчилар асқотади.
Агар ҳид кучли бўлмаса, музлатгични ювиш ўрнига, шунингдек, профилактика сифатида улардан фойдаланиш мумкин.
Ҳидларни ўзига сингдирувчи
Кичкина банкача ёки сашени музлатгичга ўрамда кўрсатилган муддатгача солиб қўйинг.
Ош содаси
У ҳидларни аъло даражада ўзига сингдиради. Музлатгичга очиқ пачкани солиб қўйинг ёки кенг идишга содани сепиб қўйинг.

















