Германия билан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация институти ўртасидаги ҳамкорлик давом этмоқда
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация институти Германиянинг бир қатор олий таълим муассасалари ҳамда ташкилотлари билан ўрнатган ҳамкорликни изчил давом эттирмоқда.
Шу жумладан, жорий йилнинг 8 майидан 4 хафта давомида институтнинг “Йўл қурилиш машиналари” кафедрасига Германиянинг тажрибали эксперти Дитер Бергеманн (Diter Bergemann) ташриф буюрди. Бу давр оралиғида институтнинг иқтидорли талабаларига “Case Study” педогогик технологиялар асосида маърузалар ўқилди ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарига амалий экскурсиялар уюштирилди.
Шунингдек, ҳамкорлик доирасида институтнинг 3 нафар талабаси (А.Мухитов, У.Эрматов ҳамда А.Маликовлар) Германиянинг Цвикау амалий тадқиқотлар университети ҳамда ДААД ташкилоти ҳамкорлигида ташкил қилинган “Барқарор ва инноватив бошқарув” мавзусидаги немис тилида ўтиладиган ёзги мактабда иштирок этиш учун Германияда 24 июндан 1 июлга қадар амалиёт ўтиб қайтдилар. Бу ёзги мактабда қатнашишдан асосий мақсад-замонавий технологиялар бошқарувини ташкил этишни ўрганиш ва бошқа давлатлардан қатнашаётган талаба-ёшлар билан фикр алмашишдан иборатдир.
2019 йил 1 июлдан 3 сентябргача бўлган муддатда институтимизнинг халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи У.Надирханов Германиянинг Висмар университетига илмий стажировкага юборилди.
Германиянинг соҳа ва тармоқ бўйича илғор тажрибаларини ўрганиш, замонавий техника ва технологиялар иш жараёнлари билан танишиш ҳамда уларни ўқув жараёнида қўллаш мақсадида 2019 йил 24 июнь кунидан бошлаб, Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг бир гуруҳ ёш профессор-ўқитувчилари кафедра мудири Р.М.Худайқулов, ассистентлар Ж.С.Авлиёқулов, А.А.Абдураззақов ва стажёр ўқитувчи М.А.Маликовлар Германиянинг SES (Senior Expert Service) ташкилоти билан автомобиль йўллари соҳасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш, ҳамда малака ошириш мақсадида Германия Федератив Республикасига ташриф буюрдилар.
Институтимизнинг профессор-ўқитувчи ҳамда талабаларининг ташрифидан кўзланган асосий мақсад йўл қурилиш соҳасида Германия тажрибасини ўрганган ҳолда республикамизда бунёд этилаётган автомобиль йўлларини халқаро сифат кўрсаткичлари даражасига олиб чиқиш, хисса қўшиш ва институт талабаларига замонавий немис технологиялари асосида йўл қурилишини лойиҳалаш ва қуриш жараёнларини ўргатишдан иборат.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
13:01 / 04.03.2023
“Кадрлар алмашмагунча йўлларимиз яхшиланмайди” – мустақил тадқиқотчи
20:31 / 12.12.2021
Одамлар ўлимига сабаб бўлаётган юқори тезлик ва кенг йўллар: муаммо ечими нимада?
21:09 / 25.05.2020
«Тошкент – Андижон» пуллик автомобиль йўли лойиҳаси бўйича тендер ўтказилади
18:50 / 25.11.2019