00:55 / 05.07.2019
4598

2019/2020 ўқув йили учун Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасига қабул квотаси тасдиқланди

2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институти магистратурасига қабул тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Фуқаро муҳофазаси институтининг 5А640103 — «Фавқулодда вазиятларда аҳоли хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича магистратура босқичига 2019/2020 ўқув йили учун қабул квотаси жами 15 та ўрин этиб белгиланди.

Ҳужжатда қайд этилишича, шундан 3 та ўрин давлат гранти ва 12 та ўрин тўлов-контракт асосида белгиланган.

Top