Apple компанияси Samsung’га 683 млн долларлик зарарни қоплаб берди
Apple компанияси iPhone учун буюртирилган OLED-дисплейлар учун Samsung’га 800 млрд вон (683 млн доллар) неустойка сифатида тўлаб берди. Ушбу дисплейлар iPhone’лар савдоси компания мўлжаллаган кўрсаткичларга етмагани сабабли қўлланмаган. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Samsung 5 июлда эълон қилган 2-чорак учун натижалар прогнозида “дисплейларни ишлаб чиқариш бизнесининг бир марталик даромади” ҳисобга олиниши айтилган. Мутахассисларнинг фикрича, гап Apple тўлаб берган пуллар ҳақида бормоқда.
Apple компанияси iPhone X ва iPhone XS савдоси кутилгандан ёмонроқ бўлгани сабабли OLED-дисплейларга буюртмаларни қисқартириши ҳақида аввал ҳам маълум қилинган. Июнь охирида эса Samsung АҚШ компаниясидан келишилгандан кўра камроқ дисплей буюртиргани сабабли товон пули тўлашни талаб қилаётгани маълум бўлган.
Мавзуга оид
08:10 / 15.11.2024
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
23:31 / 14.11.2024
iCloud мижозлари Apple компаниясини судга берди
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
11:28 / 10.11.2024