Ўзбекистон | 20:17 / 08.07.2019
11582
1 дақиқада ўқилади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий веб-сайти ишга тушди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий веб-сайти ишга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик шу йилнинг февралида президентнинг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.

Қарорга мувофиқ, Агентлик ахборот соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи ҳамда оммавий ахборот воситалари, матбуот, ноширлик-матбаа ва ахборот-кутубхона фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича ваколатли орган ҳисобланади. 

Агентликка Президент томонидан лавозимига тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.

Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.

Мавзуга оид