Молия вазирлиги давлат қарзи ҳисобини юритиш ва мониторинг қилишни автоматлаштирмоқда
Молия вазирлиги томонидан Осиё тараққиёт банки ва БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) ҳамкорлигида ОТБнинг «Инвестиция лойиҳаларини ва ташқи қарзларни бошқариш тизимини такомиллаштириш орқали давлат идораларининг салоҳиятини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида давлат қарзини бошқариш ва молиявий таҳлил тизими (DMFAS-6 дастурий мажмуаси) жорий қилинмоқда.
DMFAS-6 дастурий мажмуаси давлат қарзи ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш ва давлат қарзларини таҳлил қилиш, шунингдек ҳисоботларни автоматлаштириш асосида халқаро стандартларга жавоб берадиган тўлиқ ва комплекс маълумотлар базасини яратиш имкониятини беради.
Мазкур лойиҳа доирасида 2019 йил 17-28 июнь кунлари UNCTAD вакили Холид Иброҳим ва UNCTAD’нинг мустақил маслаҳатчиси Артак Марутяндан иборат миссия Молия вазирлигига ташриф буюрди.
Миссия давомида Молия вазирлигининг давлат ташқи ва ички қарзи департаменти ходимлари учун DMFAS-6 дастурий мажмуаси функцияларидан фойдаланиш бўйича тренинглар ўтказилди, хусусан:
ҳақиқий ва прогнозланган маълумотларни ҳисобга олган ҳолда, алоҳида қарз мажбуриятлари воситаларини, умумий қарз портфелини мониторинг ва таҳлил қилиш учун зарур стандарт ҳамда фойдаланувчи ҳисоботларини тайёрлаш;
молиявий кўрсаткичларни ҳисоблашни ўз ичига олган қарздорлик портфелини таҳлил қилиш (ўртача фоиз ставкаси, ўртача сўндириш муддати ва бошқалар); қарздорлик ставкалари (ЯИМга нисбатан қарзлар даражаси ва бошқалар), қарзнинг сезувчанлиги, унинг валюта курслари ва фоиз ставкалари ўзгаришларига боғлиқлиги;
маълумотларни ишончлилигини текшириш бўйича DMFAS-6 дастуридаги ҳисоботлар ва мантиқий хулосалар ёрдамида маълумотлар базасида рўйхатдан ўтишнинг тўғрилиги, ўз вақтида ва тўлиқлигини текшириш;
амалий мисоллардан фойдаланган холда, Ўзбекистон ҳукумати томонидан ташқи ва ички қарзлар бозорига жойлаштирилган давлат облигацияларини рўйхатдан ўтказиш;
DMFAS дастурининг Женева шаҳрида жойлашган бош штаби томонидан барча фойдаланувчи ташкилотларга кўрсатиладиган онлайн ёрдам хизмати бўйича тушунчалар шулар жумласидан.
Бундан ташқари, UNCTAD вакиллари томонидан мавжуд кредит шартномалари ва бир қатор техник масалалар ҳамда амалдаги битимларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилди.
Мавзуга оид
18:33 / 18.11.2024
2025 йилда Ўзбекистоннинг давлат қарзи 45 млрд доллардан ошади
19:04 / 17.10.2024
ХВЖ глобал давлат қарзининг юқори даражасидан хавотирда
21:09 / 04.10.2024
АҚШнинг давлат қарзи илк бор 35 трлн доллардан ошди
18:07 / 06.09.2024