Ўзбекистон | 12:27 / 09.07.2019
83080
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аномал иссиқ об-ҳаво кузатилади

Фото: KUN.UZ

11-18 июль кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7 даражага юқори бўлган ҳолда жуда иссиқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.

Қайд этилишича, ҳаво кундуз кунлари 40-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45 даража иссиққача кўтарилади. Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида гармсел бўлиши мумкин.

11-18 июлда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳарорат фонининг кўтарилиши ҳисобига Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудларидан гляциал (музли) сел тошқинлари ўтиши мумкин. 

Бундан олдин, Ўзбекистонда аномал иссиқлик сабаб яна поездларнинг тезлигига чеклов белгилангани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид