13:00 / 10.07.2019
8851
Реклама

Банкингизнинг хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашни истайсизми? Бу ҳақда гапиринг!

«Credo Max Estimation» консалтинг компанияси Тошкент шаҳрида банк соҳасидаги хизмат кўрсатиш сифати бўйича объектив маълумотларни олиш учун тадқиқот ўтказмоқда. Тадқиқот банкларнинг асосий филиаллари мижозлари орасида «Ўз банкингга яхшироқ бўлишга ёрдам бер» сўровномаси кўринишида ишлаб чиқилган бўлиб, акция якунида иштирокчилар учун совғалар тақдим этилади.

Сўровноманинг 2-ҳафтаси натижалари ва олинган минглаб анкеталарни қайта ишлаш натижаларига кўра Тошкент банкларининг асосий оралиқ кўрсаткичлари аниқланди.

Тадқиқотнинг 14-кунини биринчи куни билан солиштирганда, мижозларнинг банкларга бўлган NPS-хайрихоҳлиги кўрсаткичи 43 дан 35 гача пасайди. Эҳтимол, бу пасайиш банкларнинг турли филиаллари, хусусан, устав фондида давлат улушлари кўп бўлган банкларда мижозлар сонининг кўпайиши, шунингдек, ушбу тадқиқотнинг мақсади банкнинг рейтинги эмас, балки хизмати сифати мониторинги ва респондентнинг баҳолаши қанчалик аниқ ва батафсил бўлса, сўров натижалари шунчалик аниқ ва фойдали бўлишини тушунаётган респондентлар сонининг ортиб бораётганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

14-кун натижаларига кўра, сўровда қатнашишнинг асосий сабаби «Банкда хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш истаги» бўлиб, бу 54,1% ни ташкил этди. Кимнингдир тавсияси билан иштирок этиш сабаби 12,3% га ошди ва 21,1% ни ташкил этиб, учинчи ўринга тушди. Совринни қўлга киритиш истаги иккинчи ўринни эгаллайди ва 21,5% ни ташкил этади.

Сўров иштирокчилари энг кўп ўз банкларининг «IT-хизматларини кенгайтириш»ини исташади – бу истак иштирокчилар жавобининг 16,5% ини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич бўйича асосий изоҳ: «турли хил иловаларни жорий этиш орқали мижоз билан 100% масофадан туриб ишлаш имконини яратиш» ҳисобланади. Хизмат кўрсатиш тезлигини ошириш истаги 2-ўринни эгаллайди ва 15,3% ни ташкил этади. Бу масала бўйича характерли изоҳлар шундай: «кассирнинг ўз жойида бўлмаслиги, хизмат кўрсатувчи ходимнинг ўз ишини яхши билмаслиги, ходимлар ишларида мувофиқлик йўқлиги, ходимларнинг ишга 15/30 дақиқа кеч қолиши». Колл-марказнинг иши бўйича кўрсаткич 13,4% ни ташкил қилади ва иштирокчиларнинг қуйидаги изоҳлари билан изоҳланади: «мижозларни ўз вақтида хабардор қилмаслик, колл-марказ билан боғланиб бўлмаслик, ходимлар ўз банкларининг хизматларидан хабардор эмаслар». Пластик карточкаларга хизмат кўрсатишни яхшилаш истаги 11,7% ни ташкил этади, характерли изоҳлар: «банкоматлар сонининг етарли эмаслиги, бир банк картасидан картага пул ўтказишда фоиз олиш, картага пул маблағларини ўтказишда кечикиш, UZ ва VISA карталари ўртасида банк ичидаги ва банклар ўртасидаги операцияларда фоизларни камайтириш».

Акция 2019 йил 15 июлда якунланади. Исталган банкнинг мижози Тошкент банкларининг асосий филиаллари кўрсатилган сўровномани тўлдириб, унда қатнашиши мумкин. Сўров натижаларига кўра, иштирокчилар орасида танлов асосида Samsung Galaxy S10 ёки iPhone X смартфонлари ўйналади. Ғолибга сўровномани тўлдиришни тавсия қилган шахс учун ҳам соврин бор. Шунга кўра, акцияда иштирок этишни қанча кўп одамга тавсия қилса, тавсия этувчи сифатида совринни қўлга киритиш имконияти шунчалик катта бўлади.

Тадқиқотнинг соф ва холислигини таъминлаш учун тадқиқот шартларига риоя қилиш шарт.

Ўзбек тилидаги анкета: clck.ru/GpdRy

Рус тилидаги анкета: clck.ru/GaK9r

Акциянинг шартлари, оралиқ натижалар ва бошқа маълумотлар: t.me/credomax/77 каналида. Тадқиқот иштирокчилари сўров тугагунига қадар канал обуначиси бўлиши зарур.

Top