Жаҳон | 23:16 / 12.07.2019
17775
2 дақиқада ўқилади

Bloomberg: Путин 2024 йилдан кейин ҳокимият тепасида бош вазир сифатида қолиши мумкин

Фото: Александр Коряков / Коммерсантъ

Россия президенти Владимир Путин 2024 йилги сайловлардан кейин ҳокимият тепасида “кенгайтирилган конституциявий ваколатларга эга” бош вазир сифатида қолиши мумкин. Бу ҳақда манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, Путиннинг ёрдамчилари ва маслаҳатчилари янгиланган давлат думаси устидан назоратни сақлаб қолиш учун сайлов қонунчилигини 2021 йилгача ўзгартириш ҳақида бош қотирмоқдалар.

Кремль бош вазир ваколатлари президент ваколатлари зиёнига кенгайтириладиган сценарийни кўриб чиқмоқда. Бунинг учун давлат думаси розилиги ва 2021 йилги парламент сайловларидан кейин “Ягона Россия”га кўпчилик керак бўлади. Бироқ нашрнинг ёзишича, ҳамма мураккаблик ҳам шундадир: партия рейтинглари пасаяётгани ортида унинг номзодлари сайловчиларнинг зарурий қўллаб-қувватловини олмасликлари мумкин.

Кремль эса сайлов қонунчилигини партия номзодлари 2021 йилги сайловларда мустақил номзодлар сифатида иштирок эта оладиган қилиб ўзгартирмоқчи. Манбалардан бирининг таъкидлашича, партия рейтинглари пасаяётгани ортида Путин бу чоралар ёрдамида президентлик ваколатлари муддати тугашига 3 йил қолганда янги парламент устидан тўлиқ назоратни ўз қўлига олиши мумкин бўлади.

Кремлга яқин икки манба ва “Ягона Россия”нинг юқори лавозимли аъзоси бундай сценарий Путинга 2024 йилдан кейин ҳокимият тепасида қолишга имкон беришини тасдиқлаган. Шунда “ҳукмрон партия раиси ва кенгайтирилган ваколатларга эга бош вазир” сифатида бутун ҳокимият Путин қўлида бўлади.

Мавзуга оид