Жамият | 17:00 / 13.07.2019
30680
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Aloe Health ичимлиги Ҳалол стандартини олди

Aloe Vera ўсимлиги шифобахшлиги, кўплаб дардларга даволиги билан яхши маълум. Юрак, қон-томир, асаб ва ошқозон касалликларида шифокорлар айни ўсимликдан тайёрланган дориларни тавсия қилишади. Бундан ташқари, кўз касалликларини даволашда, иммун тизимини мустаҳкамлаш, озиш ва косметологияда айни ўсимлик экстрактлари қўл келади.

Шу билан бирга, сўнгги вақтларда ушбу шифобахш ўсимликнинг табиий экстрактидан тайёрланган мазали ичимликлар супермаркетлар ва дўконлар пештахталарида пайдо бўлди. Бу эса, аҳоли томонидан хуш қарши олинди. Чунки шифобахш ичимликни маълум бир миқдорда доимий равишда истеъмол қилиб юриш юқорида қайд этилган хасталикларга чалинишнинг олдини олади.

Бироқ кўп ҳолларда, истеъмол қилаётган маҳсулотлар таркиби қанчалик ишончли ва ҳалол маҳсулотлардан таркиб топган, деган савол кўпчилигимизни қийнайди. Ёрлиқлардаги аксариятимиз учун тушунарсиз бўлган кимёвий сўзлар ва атамаларнинг келиб чиқиш манбаси муқаддас Ислом дини талабларига мосми дея, истаган маҳсулотни харид қилишда иккиланиб қоламиз.

Бу муаммонинг биргина ечими бор – у ҳам бўлса ишлаб чиқарувчи томонидан ўз маҳсулотлари учун HALAL халқаро сертификатини олишидир. Шу биргина сертификатнинг халқаро ташкилот томонидан тақдим этилиши ишлаб чиқарувчи маҳсулотларининг ишончлилигини бир неча карра оширади ва исботлайди.

Ўзбекистонда ҳам турли ишлаб чиқарувчилар айни шу қоидага риоя қилган ҳолда HALAL халқаро сертификатини олишмоқда ва уларнинг сони кун сайин ортиб боряпти. Шундай корхоналардан бири Aloe Health шифобахш ичимликларини ишлаб чиқарувчи Life Aloe фирмаси бўлди.

Туркиянинг TÜRCERT Sertıfıkasyon merkezı томонидан 2019 йил 21 май куни тақдим этилган №171510-рақамли сертификати билан Life Aloe ишлаб чиқараётган уч таснифдаги 20дан ортиқ ичимликларга HALAL халқаро сертификати берилди. Бу эса, ушбу фирма маҳсулотлари нафақат ишлаб чиқариш бўйича Ислом дини талабларига, балки энг юқори стандартларга жавоб беришини, таркибий маҳсулотлар энг сара маҳсулотлар эканини англатади.

Life Aloe ишлаб чиқараётган Aloe Health ичимлиги ўзининг шифобахш хусусиятлари билан организмда вужудга келадиган айрим кўнгилсизликларнинг олдини олишга ёрдам беради.

Aloe Health – тоза алоэ вера ўсимлигининг шарбатидан тайёрланган табиий ичимлик. Эндиликда мазкур ичимликни ҳеч қандай хавотирларсиз ва ҳалоллигига шубҳа қилмасдан харид қилишингиз, ўзингиз, оилангиз ва меҳмонларга экологик тоза ҳамда сифатли табиий маҳсулотни тақдим этишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Aloe Health ичимликлар тўплами организмдаги токсинларни чиқариб ташлайди ва жисмни тозалайди. Aloe Health ичимлигини куннинг иккинчи ярмида ичсангиз, иммунитет тизимига ижобий таъсир кўрсатади: вируслар билан курашувчи лейкоцит ва макрофаглар фаолиятини яхшилайди. Шунингдек, ичимлик бош оғриғи ва чарчоқда ҳам яхши фойда беради.

Бир сўз билан айтганда, Aloe Health инсоннинг умумий ҳолатини табиий йўл билан яхшилашга кўмаклашувчи шифобахш сувдир. Хусусан,

• Ошқозон-ичак тракти ишини яхшилайди;

• Ҳазм қилиш тизимини енгиллаштиради;

• Ортиқча вазн йиғишга йўл қўймайди;

• Диарея, қабзият, газ йиғилиши муаммоларини бартараф этади;

• Инсонни тетиклаштиради ва яхши кайфият улашади.

Маълумот ўрнида: Aloe Health ичимликлари Жанубий Корея технологияси асосида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилади.

Мурожаат учун телефон: +99897 744-44-33

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид