Жаҳон | 19:40 / 13.07.2019
20059
1 дақиқада ўқилади
АҚШда 600 мингдан ортиқ киши сирли "51-ҳудуд"ни ишғол қилмоқчи эканлигини билдирди
600 мингдан ортиқ киши Facebook орқали Невададаги "51-ҳудуд" ҳарбий базасини ишғол қилиш истагини билдирди, ушбу тадбир иштирокчиларининг мақсади гўёки у ерда сақланаётган ўзга сайёраликларни кўришдир.
Тадбир ташкилотчиларининг айтишларича, қатнашчилар Alien Center туристик марказида тўпланишади. Ҳозирга қадар 600 мингдан ортиқ киши тадбирда қатнашиш истагини билдирган бўлиб, у 20 сентябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Жамоатчиликнинг фикрича, АҚШнинг Невада штатида жойлашган "51-ҳудуд" ҳарбий базасида ўзга сайёраликлар жасади сақланади. Ушбу база нима мақсадда ташкил этилганлиги аниқ эмас, АҚШ ҳукумати унинг мавжудлигини 2013 йилдагина тан олган.