Жамият | 14:12 / 14.07.2019
14410
2 дақиқада ўқилади

Избоскан тумани ҳокими ва сектор раҳбарлари сайёр қабул ўтказди

Андижон вилояти Избоскан туманида туман ҳокими Серобиддин Исмоилов, тўртта сектор раҳбари томонидан аҳоли мурожаатларини ўрганиш ҳамда ҳал қилиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. 

Туманнинг турли ҳудудларидан ўз муаммолари билан келган фуқаролар асосан уй-жойни таъмирлаб беришга ёрдам, уй-жой билан таъминлашни сўраб, иш жойи муаммоси, кредит маблағлари олиш, соғлигини тиклаш, тадбиркорлик учун ер майдони ажратиш ва бошқа масалаларда туман мутасаддиларига мурожаат қилишди.

Мулоқотлар давомида қабул қилинган 143та мурожаатдан 110таси ҳал қилиниб, қолганлари ўрганилмоқда.  

Туманда иш ўринлари яратиш бўйича муайян ишлар олиб борилган. Жумладан, Лўғимбек қишлоғида 250та, Мойгир қишлоғида 350та, Пойтуғ шаҳарчасида 120та иш ўрнига эга тикувчилик цехлари ташкил этиляпти. 

Қабул ўтказилган истироҳат боғида туман аҳли учун замонавий ускуналар ва 15 йўналишдаги врачлар иштирокида тиббий кўрик, бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. 11 нафар  ногиронга аравачалар, 20 кишига маиший техника жиҳозлари, 21та муҳтож оилага қурилиш материаллари тарқатилди.

Мавзуга оид