Жамият | 09:00 / 15.07.2019
11195
3 дақиқада ўқилади
Реклама

14 июль куни Ecopark'да Makro тармоғининг 24 соат ишлайдиган биринчи супермаркети расмий очилиши бўлиб ўтди

Супермаркетнинг формати – бу профессионаллар жамоаси томонидан ишлаб чиқилган концептуал интерьер дизайни, товарларни тақдим этиш ва жойлашдаги янги ечим, ҳамёнбоп таклифлардир.

Супермаркетнинг умумий майдони 737 м² бўлиб, 3500 дан ортиқ товарлар турлари жойлашган савдо майдони ўлчами 485 м² га тенг.

Филиал биносида харидларни амалга ошириш учун қулай муҳит яратилган. Илк бор расталар баландлиги кўз сатҳидан пастда – 1.4 метр этиб қўлланилди, бу бутун супермаркет майдонини қамраб олиш ва керакли товар ёки бўлимни топиш янада қулай бўлишига имкон яратади. Европа стандартларига жавоб берадиган функционал ва ихчам ёритиш тизими қўлланилган. Кўзлар учун ёқимли бўлган ёруғлик тизими туфайли, дўконда бўлиш янада харид қилишга ундайдиган бўлган. Шунингдек, харидорларнинг эътиборини керакли брендлар қаторига қаратишга ва тақдим этилган маҳсулот турлари билан танишиш имконини берадиган горизонтал товарлар жойлашуви ҳам ўзига хос устунлик ҳисобланади.

Концепция ғояси супермаркетнинг одатий тушунчасидан воз кечади. Мисол учун режалаштирувчилар, янги дўконда анъанавий витринадан бутунлай воз кечишди. Энди харидорлар, ўлчаб сотилувчи маҳсулотларни тортиш ва қадоқлаш учун сотувчини кутишлари шарт бўлмайди. Махсус контактли совутгичларда олдиндан қадоқланган озиқ-овқат маҳсулотлар – салатлар, пишлоқлар, колбаса, гўшт ва ҳоказолар жойланган. Бу мижозларнинг анчагина вақтини тежайди.

Босқичма-босқич Makro ўзининг энг асосий мақсадларидан бири – таниқли жаҳон брендларининг маҳсулотларини харидорларга ҳамёнбоп нархларда етказиб беришни рўёбга чиқармоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, янги филиал расталарининг премиум-класс сегментидаги янги товар турлари ташриф буюрувчиларни хурсанд қилди.

Нарх сиёсати, хизмат даражаси, филиалнинг 24 соат ишлаши, қулай автотураргоҳ ушбу машҳур тармоқ харидорлари учун қулай шароит яратади.

Биз супермаркетнинг янги формати харидорлар томонидан илиқ кутиб олинишига ва Makro тармоғининг барқарор ривожланишига ҳисса қўшишига ишонамиз!

Манзил: Тошкент шаҳри, Марказий Экопарк, Махтумқули кўчаси, 80/1

Мўлжал: Рим-католик маркази (Католик черкови) қаршисида

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид