Жорий йилнинг 8 июль куни Kun.uz сайтида “Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси: “Чиқинди полигонлари тартибга солинмаган, маблағ эса талон-торож қилинган” сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Бу мақолага Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўзининг ёзма муносабатини билдирди.

Маиший чиқинди полигонларини санитар-эпидемиологик ва экологик талаблар асосида тартибга келтириш юзасидан амалга оширилган ва амалга оширилиши кўзда тутилган ишлар:

Бугунги кунда, Республикада 221 та маиший чиқинди полигонлари мавжуд бўлиб, уларнинг 135 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ–2916-сон қарори асосида Давлат экология қўмитаси балансига қабул қилинган.

Чиқинди полигонларининг атроф муҳитга ва инсон саломатлигига салбий таъсирларини олдини олиш ва камайтириш мақсадида, 2017 йилда 97 та ва 2018 йилда 100 та полигонда тартибга келтириш ишлари амалга оширилиб, ушбу ишларга жами 52,4 млрд.сўм бюджет маблағлари йўналтирилди.

Давлат бюджетидан чиқинди полигонларини тартибга келтириш учун йўналтирилган маблағлар асосида ва соҳада амалга оширилган ишлар юзасидан Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида,

2017 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ҳамда 2018 йилда Самарқанд вилоятида чиқинди полигонларида тартибга келтириш ишларида йўл қўйилган бир қатор камчиликлар, жумладан, ажратилган маблағлардан самарасиз фойдаланганлик ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига маълумотлар киритилиб, полигонларда олиб борилган қурилиш ва таъмирлаш ишларида йўл қўйилган камчиликлар, етказилган зарарлар пудратчилар томонидан қопланиб берилиши таъминланди.

Республикада ҳосил бўлаётган қаттиқ маиший чиқиндилар ҳажмини камайтириш, уларни иккиламчи хомашё сифатида ишлатиш, қайта ишлаш ва энергия манбаи сифатида фойдаланиш ва маиший чиқинди полигонларининг сонини қисқартириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ–4291-сонли қарори билан

2019 – 2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси” тасдиқланди.

Ушбу Стратегия доирасида 221 та чиқинди полигонларини рекультивация қилиш, 59 та янги чиқинди полигонларини барпо этиш тадбирларини амалга оширилиши кўзда тутилган бўлиб,