Савдо уруши ва глобаллашув келажаги - Хитой халқаро иқтисодий форумидан энг яхши иқтибослар
Энг йирик икки иқтисодга эга давлат – АҚШ ва Хитой ўртасидаги охири йўқдек туюлаётган муросасиз савдо урушида озгина бўлса-да илиқлик пайдо бўлди.
Бу шу йилнинг ёзида Давосда икки мамлакат лидерлари савдо муҳокамасига яна қайта тўхталишга розилик билдиришгани билан боғлиқ.
Weforum нашрининг маълумот беришича, айни ўша пайтда сиёсат ва бизнес етакчилари ҳар йили бир марта ўтказиладиган Халқаро иқтисодий форум доирасида Хитойда тўпланишди. Унда асосий эътибор марказига битта савол қўйилган: Глобаллашувнинг келажаги қанақа бўлади? Биз эртанги кунда ниманидир буткул ўзгартиришга муҳтож бўламизми ёки майда янгиланишлар етарлими?
Йиллик форумда айрим етакчи спикерлар «Етакчилик. Глобаллашувнинг янги эрасида муваффақият қозониш» мавзусида тўхталиб ўтишди.
«Биз глобализация трендига эргашган ҳолда халқаро маконда эркин савдо муҳитини яратишимиз керак. Инвестицияда эса осонлаштириш ва либераллаштириш принципларига асосланишимиз керак. Тенг ҳуқуқлилик, тенг имкониятлар ва адолатли қоидаларни оммалаштиришимиз, шунингдек, ҳамкорлик институтларини кучайтиришимиз керак», дейди Хитой ҳукумати вакили Ли Кекианг ўз нутқида.
Бангладеш бош вазири Шеиҳ Ҳасина эса дунёни глобал қишлоққа ўхшатиб, унда ҳеч қайси давлат ёлғиз ривожлана олмаслиги ҳақида гапирди. Қўшни давлатлар билан айрим муаммолар ечимсиз қолаётган бўлса-да, уларни ўзаро икки томонлама ҳамкорлик ва дўстона муҳитда ҳал қилиш имкони борлиги ҳақида ҳам тўхталиб ўтди у.
«Биз ўз одамларимиз учун тараққиётга эришишимиз зарур. Мен мамлакатим очликдан холи бўлишини хоҳлайман. Шунинг учун иқтисодимиз ҳамма учун очилган», дейди Бангладеш бош вазири.
Лондон иқтисод мактаби профессори Жин Кею ҳам муҳим фактларни келтириб ўтди: «АҚШ савдо тенденциялари ҳам, аслида, глобал муаммоларнинг акси сифатида юзага чиқмоқда. Бу фақат савдодаги тенгсизлик натижаларига алоқадор эмас, балки молиявий глобализацияни ҳам қамраб олади. Лондон нимани хоҳлайди, ҳукуматларнинг, хусусий секторларнинг хоҳиши қандай деб ўйлашдан ташқари бутун дунё одамларининг эҳтиёжларини ҳам ўйлаш керак.
Хитой глобал системага қўшилиш учун бошданоқ келишувларни амалга оширди. У мавжуд қоидаларни тинглашга, ўрганишга ва яхши иштирокчи бўлишга ҳаракат қилди. Бироқ охирги 20, тўғрироғи 2009 йилги инқироз давридан бери иқтисодиёт, пул, молия архитектураси каби йўналишларда кўплаб саволлар юзага чиқяптики, бу орқали Хитой учун қулай глобал муҳит шаклланишига имкон пайдо бўлмоқда».
«Мамлакатларнинг биргаликда ишлаш қобилияти тобора кучсизланиб боряпти. Давлатларнинг узоқ муддатли иқтисодий қизиқишлардан келиб чиққан ҳолда фаолият юритмаётгани ҳам халқаро системанинг бўшашиб қолишига сабаб бўлмоқда.
Оқибатда тушунарсиз ҳодисаларга муносабат билдиришнинг имкони ҳам қолмаяпти. Шунинг ўзиёқ иқтисод, хавфсизлик, ва бошқа соҳаларда оқсаш пайдо бўлиши каби турли кўнгилсизликлар содир бўлиши учун сабаб бўла олади.
Буларнинг ҳаммаси мамлакатлардан тезлик билан бирлашишни талаб қилади. Худди 2008-2009 йилларда содир бўлган молиявий инқироз давридаги каби ҳамкорликни. Ўшанда дунёнинг йирик иқтисодга эга бўлган мамлакатлари тезлик билан ишлаб чиққан янгича чора-тадбирларни бугун ҳам давр талаб қилмоқда.
Фақат бунга яна эришиш мумкинми, деган шубҳадаман. Ташвишланаётганимнинг боиси ҳам шу», деди Осиё инфраструктура инвестиция банки вице-президенти Жаочим вон Амсберг.
Чарлс Ли - Гонг Ҳонг ижрочи раҳбарларидан бири - «Бугун биз глобал тизимда бутунлай 2 хил тизимнинг бир-бири билан муҳокама олиб бориш йўлини излаяпмиз. Шарқ моделида ҳали ҳам сиёсий доирада камчилик фикри билан ҳисоблашилади. Ғарбда эса сизнинг оммавий сайлов тизимингиз, машҳур демократиянгиз ва кенг аудиторияли ижтимоий тармоқларингиз бор. Бироқ, айни пайтда Хитой иқтисодини барқарор даражага етказиш учун «Икки маданият комбинацияси» (C2C) усулидан фойдаланиляпти», дея ахборот бериб ўтди.
Шунингдек, унинг айтишига қараганда, Хитой маълум даражадаги иқтисодга эришадими йўқми, барибир давлатнинг сиёсий жиҳатдан буткул ўзгариши учун бу борада тажрибага эга давлатлар – Америка, Европа мамлакатлари кузатиб борилиши режалаштирилган. Ҳозирча эса бир-биридан бутунлай фарқ қилувчи 2 та тизим ҳақида муносабат билдириш ўта мураккаб масала. Уларнинг алоқа қилишлари ҳам осон иш эмас.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024