Доимий равишда яхшиланиб ва такомиллашиб борувчи меҳнат қуроллари ва маиший асбоблар яшаш тарзимизни соддалаштириб, унга янада қулайлик бахш этади. Масалан, ҳозирги кунда диссертациясини ёқлаётган бирор изланувчи ёзув машинкасининг Sholes&Glidden жуфтлиги томонидан яратилган 1868 йилдаги нусхасидан фойдаланганида иш тугагунча унинг бармоқлари саноқсиз қавариқ ва пуфакчаларга тўлиб кетган бўларди. Ўрта асрлар қалъасини очишга мажбур бўлиб қолганингизда эса, калитни қаттиқ ҳаракат билан буришга анча вақт сарфлаган бўлардингиз.

Бироқ, қанчалик мантиққа зид бўлсада, ихтиро қилинганига юз йилдан ошиқ вақт ўтса ҳам ўзининг оригинал шакли ва актуаллигини ҳеч қандай такомиллаштиришларсиз сақлаб қолаётган бир нечта буюм мавжуд.

Янгиланишга ҳеч қачон муҳтожлик сезмаган ихтиролар

1. Пуфакчали ўрам

Ўтган асрнинг 50-йиллари охирида дизайнерлар Альфред Филдинг ва Марк Чаваннес хаёлига космик аср бинолари эстетик дизайни учун мукаммал мос келувчи ажойиб фикр келади: сенсор ҳажмли целлофан девор қопламалари. Афсуски, ҳаво пуфакчали пластик пардачалар урфга кирмади. Шундан сўнг янгилик яратувчилар ўз маҳсулотларининг қўлланиш тарзини ўзгартиришга қарор қилишди. Улар 1964 йилда «ламинацияланган астар мато ишлаб чиқариш усули»га патент олишди. Шу тарзда, пуфакчали ўрам (инглиз тилида — bubble wrap) етказиб бериш жараёнида синувчи ва алоҳида қимматли буюмларни сақлаб қолишнинг идеал ечимига айланди. Ўрам ўзининг амалий афзалликлари ва арзонлиги ортидан кенг қўллана бошланди.

2. Тебранма курси

Тебранма курси кўпчилик ўйлаганичалик жуда қадимий буюм эмас. У XVIII аср аввалида АҚШда пайдо бўла бошлаган ва ҳозирги кунга қадар бўйин-думғаза соҳаси ва таянч ҳаракат тизимидаги оғриқлардан азият чекувчилар томонидан кенг фойдаланиб келинади. Ахир курси фақатгина тинчлантирувчи арғимчоқ эмас. Тебранма ўриндиқ ўзининг баланс нуқтасини автоматик тарзда ўрната олгани сабабли ўтирувчи одам учун ҳар сафар қулай ҳолатни ярата олади.

3. Қисқич-скрепкалар