Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон ТИВ президент Моди Трампдан Кашмир масаласида воситачилик қилишни сўрамаганини маълум қилди
Фото: AFP 2019 / Saul Loeb
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Кашмир муаммосини ҳал қилишда воситачи бўлишини сўраб АҚШ президенти Дональд Трампга ҳеч қачон мурожаат қилмаган. Бу ҳақда Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманиям Жайшанкар маълум қилди.
"Бош вазир ҳеч қандай илтимос билан мурожаат қилмаган", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ANI агентлиги.
Трамп 22 июлда Оқ уйда Покистон бош вазири Имрон Хон билан учрашувда Кашмир масаласини тартибга солиш бўйича Ҳиндистон бош вазири билан суҳбатлашганини, Нарендра Моди Трампга бу масалада воситачи бўлишни илтимос билан мурожаат қилганини айтганди.
Дональд Трамп шу билан бирга, бу масалада воситачилик қилишга тайёрлигини таъкидлаган.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Равиш Кумарнинг сўзларига кўра, Кашмир муаммоси фақатгина Ҳиндистон ва Покистоннинг икки томонлама музокаралари орқали ҳал қилиниши лозим.
Мавзуга оид
12:04 / 03.02.2026
Трамп: Ҳиндистон Россиядан нефт харид қилишни тўхтатишга рози бўлди
22:57 / 02.02.2026
Трамп Россия нефтидан воз кечиш эвазига Ҳиндистон учун божларни пасайтирди
12:51 / 15.11.2025
Кашмирдаги полиция бўлимида портлаш: камида 9 киши ҳалок бўлди
23:47 / 30.08.2025