Спорт | 20:43 / 23.07.2019
42182
1 дақиқада ўқилади

Жанг вақтида оғир жароҳат олган россиялик боксчи вафот этди

Россиялик боксчи Максим Дадашев 20 июлда ўтказган жангда олган жароҳатлар оқибатида вафот этди. Бу ҳақда спортчи жамоасида маълум қилинган.

Дадашев АҚШдаги шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Таъкидланишича, 28 ёшли боксчининг юраги дош бера олмаган.

Боксчи АҚШнинг Оксон-Хилл шаҳрида Сабриел Матиасга қарши жангдан кейин оғир аҳволда шифохонага етказилган. Россиялик боксчи жангнинг 11-раундида кўп зарба ўтказиб юборган ва унинг секундантлари жангни тўхтатишга қарор қилишган. Жангдан кейин боксчи ўзини ёмон ҳис қилган. Шифохонада унга миянинг оғир шиши ташхиси қўйилган. Шу сабабли боксчи 2 соат давомида операция қилинган. Шишни йўқотиш учун боксчи бош суягининг бир қисмини олиб ташлашга тўғри келган. Кейинроқ спортчи медикаментоз кома ҳолатига киритилган.

Дадашев профессионал боксда 2016 йилда дебют қилган. У Матиас билан жанггача бирорта мағлубиятсиз қаторасига 13 та ғалабани қўлга киритган. Петербурглик спортчи барча жангларини АҚШда ўтказган.

Мавзуга оид