Жаҳон | 15:54 / 24.07.2019
4375
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда мамлакат тарихида илк марта ҳарбий-космик машғулотлар ўтказилади

Фото: AP

Ҳиндистон қуролли кучлари мамлакат тарихида илк бор ўтказиладиган ҳарбий-космик машғулотларга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Times of India нашри хабар берди.

Хабарда айтилишича, мазкур машғулотлар Ҳиндистоннинг сунъий йўлдошларга қарши ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилганидан сўнг режага киритилган.  

Ҳиндистон қўшинларининг турли вакиллари иштирок этадиган икки кунлик машғулотлар натижасида келажакдаги космик доктрина лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Нашрнинг хабар беришича, Хитой космик дастури фаол ривожланаётган даврда Ҳиндистон рақибни тўхтатиб туриш салоҳиятини ривожлантиришга мажбур.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид