Жаҳон | 20:20 / 24.07.2019
14068
1 дақиқада ўқилади

Қиролича Борис Жонсонни бош вазир этиб тайинлади. Жонсон Буюк Британия ЕИдан чиқиб кетишини ваъда қилди 

Фото: Reuters

Буюк Британия қироличаси Елизавета II консерватор Борис Жонсонни Буюк Британия бош вазири этиб тайинлади, деб хабар берди "Би-Би-Си".

Аввалроқ қиролича Тереза Мэйнинг истеъфосини қабул қилганди.

Жонсон Елизавета II ҳукмдорлиги давридаги 14-бош вазир бўлди.

Борис Жонсон ўзининг бош вазир лавозимидаги биринчи нутқида Буюк Британия 31 октябрда ЕИ таркибидан чиқиб кетишини ваъда қилди. У шунингдек, Brexit бўйича янги келишув тузиш зарурлигини билдирди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид