Жамият | 08:33 / 25.07.2019
22028
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқдаги тирбандликлар сабаби маълум бўлди  

Бўстонлиқ туманида туризм индустриясини жадал ривожлантириш, туманга келаётган транспорт воситаларини тирбандликларни олдини олиш, уларнинг ҳаракатини тартибга солиш, хавфсиз туризмни таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, туман ҳудудидан ўтган 4Р12 “Бектемир-Чирчиқ-Ғазалкент-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 74 км.да жойлашган Хўжакент қишлоғи умумий овқатланиш шохобчалари (Бочка) олдида эски кўприкни замонавий йўл инфратузилмасига айлантириш, кенгайтириш, таъмирлаш ҳамда қўшимча айланма йўллар қуриш ишлари олиб борилмоқда.  

Шу сабабли дам олиш кунларида ушбу таъмирланаётган кўприк олдида транспорт воситаларининг тирбандликлари юзага келмоқда, дейилади Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХ бошқармаси маҳаллий аҳоли ва Бўстонлиқ туманига дам олиш учун келувчилардан ушбу таъмирланаётган йўл қатнов қисмидан ўтишда “Йўл ҳаракати қоидалари”га риоя этиш ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларини ҳурмат қилишни сўраган.

Мавзуга оид