Ўзбекистон | 15:28 / 25.07.2019
8661
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон темир йўллари» чиптахоналарида электрон навбатлар ташкил этилмоқда

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан йўловчиларга Тошкент марказий ҳамда Тошкент жанубий темир йўл вокзаллари чиптахоналарига электрон навбат, мониторлар, электрон табло ушбу ўрнатилди. Натижада эндиликда ҳар иккала вокзалга келган йўловчи, электрон навбат олиб, залга ўрнатилган мониторларни кузатиб туриш имкониятига эга бўлди.

Навбат ҳамда касса рақами мониторда кўриниши билан, чипта харид қилиш учун ўша кассага бориб мурожаат қилиши мумкин. Бу, биринчи галда, кассалар олдида узундан-узун навбатга туриш ва турли тушунмовчиликларнинг олдини олса, иккинчидан, операторлар томонидан йўловчиларга сифатли ва тез хизмат кўрсатиш имконини беради. Чиптахона залига ўрнатилган электрон таблодан эса йўловчилар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ веб-сайтига кириб поездлар ҳаракат жадвали ва бошқа маълумотларни олишлари мумкин.

Яна бир муҳим янгилик, Тошкент марказий темирйўл вокзали чиптахона залида ўрнатилган катта экранда қайси поездга ва қайси вагонда чипта бор-йўқлиги кўриниб туради. Бу ҳам йўловчиларга катта қулайлик яратади.

Жамият томонидан чиптахоналарга ўрнатилган мазкур электрон ускуналар синов тариқасида ишлатилмоқда. Келажакда бундай қулайликлар республикамиз ҳудудларидаги темир йўл вокзалларида ҳам жорий қилиниши кўзда тутилган.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид