Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги PR-марказига раҳбар тайинланди
Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги PR-марказига раҳбар тайинланди.
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги директорининг собиқ ўринбосари Акрам Муҳаматқулов эндиликда PR-марказ фаолиятини бошқаради.
У «Буюк Келажак» ХННТнинг давлат бошқаруви йўналишида эксперти, Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро марказида масъул лавозимда, шунингдек, "Хенли энд Партнерс" компаниясида давлат органларига маслаҳат бериш бўйича катта маслаҳатчиси сифатида фаолият кўрсатган.
А.Муҳаматкулов Вена Дипломатия Академияси (DA Wien), Марказий Европа университети (CEU) ҳамда Марказий Осиёдаги Америка университетларини (AUCA) тамомлаган.
Маълумот учун: PR-марказ раҳбари хорижий оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, медиа-майдонлар, форумлар, анжуманларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг кенг ёритилишини таъминлаш; стратегик коммуникация, оммавий нашр ва мамлакатнинг ижобий имиджини шакллантириш; миллий брендни фаол тарғиб қилиш ва танитиш; шунингдек, Ўзбекистоннинг инвестиция ва сайёҳлик салоҳиятини мустаҳкамлашга масъул бўлади.