Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозонлик амалдор иш бораётганини кўрсатувчи 27 та сохта баённома учун икки йил шартли муддат олди
Россия Федерация таркибидаги Татаристон Республикаси пойтахти Қозон шаҳрида ишловчи амалдорлардан бири фуқарони асоссиз маъмурий жавобгарликка тортгани учун икки йилга озодликдан маҳрум этиш жазосига шартли равишда ҳукм қилинди. Бу ҳақда республика прокуратураси сайтида хабар қилинмоқда.
Суднинг аниқлашича, амалдор маҳаллий тадбиркорлардан бирига кўча савдосини ташкил этиш тартибини бузганлик учун 27 марта сохта маъмурий баённома расмийлаштирган. Бунга у ўз раҳбариятида иш кетаётгандек таассурот қолдириш учун қўл урган. Тадбиркор бунинг оқибатида 87 минг рубль жарима тўлашга мажбур бўлган.
Собиқ амалдор ўз айбини тан олган. Суд унга РФ ЖКнинг хизмат ваколатини суиистеъмол қилиш ва хизмат сохтакорлиги моддалари бўйича жазо тайинлаган.
Мавзуга оид
15:27 / 10.03.2026
Онанинг туши орқали очилган Қўқондаги қотиллик ишида ҳукм ўқилди
17:45 / 18.02.2026
Ўта оғир жиноятларни ҳакамлар ҳайъати иштирокида кўриб чиқиш йўлга қўйилади
09:42 / 13.02.2026
Суд аппаратида комплаенс назорат тизими жорий этилиши мумкин
13:28 / 23.01.2026