Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрида кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудлар рўйхати маълум қилинди
29 июль куни соат 8:00 ҳамда соат 15:00да 2019—2020 ўқув йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудларни маълум қилди:
Юнусобод тумани Амир Темур кўчасидаги «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуаси;
Мирзо Улуғбек тумани Ниёзбек йўли кўчасидаги олий ўқув юртлариаро спорт мажмуаси;
Шайхонтоҳур тумани Беруний кўчасидаги Халқ истеъмол товарларининг кўргазма ярмарка савдоси республика маркази;
Юнусобод тумани, Ифтихор кўчасидаги спорт мажмуаси;
Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов шоҳ кўчасидаги «Ёшлик» спорт мажмуаси.
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ имтиҳон кунлари йўловчиларга қулайлик яратиш, транспорт қатнови узлуксизлигини таъминлаш мақсадида 29 июлдан бошлаб ўз тасарруфидаги йўналишларга автобусларни одатдаги ҳаракат жадвалидан бир соат олдин чиқаради.
Имтиҳон кунлари йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат транспорти билан боғлиқ кўнгилсизликлар юзага келмаслиги учун автобус саройларида ҳайдовчи ва чиптачилар ўртасида қўшимча йўриқномалар ўтказилди. Бундан ташқари, имтиҳонлар бўлиб ўтадиган муассасалар атрофида йўлларнинг вақтинчалик ёпилиши муносабати билан қўшимча чоралар белгиланиши ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:33 / 21.06.2026
ОТМларга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 432 805 нафардан ошди
17:44 / 25.05.2026
Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати узайтирилди
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
18:25 / 13.01.2026