Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда кириш имтиҳонлари сабабли вақтинчалик ёпиладиган кўчалар маълум қилинди
29 июль куни соат 8:00 ҳамда соат 15:00да 2019—2020 ўқув йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланади.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси хабар қилишича, олий таълим муассасаларида кириш тест синовлари ўтказилиши муносабати билан 29 июлдан 10 август кунига қадар соат 05:00дан соат 20:00гача бўлган вақт оралиғида пойтахтнинг Юнусобод туманидаги Кўргазма, Корхожиота, Ифтихор ва Ниёзбек йўли кўчалари транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча беркитилади.
Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси фуқаролардан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.
Бундан аввалроқ Тошкент шаҳрида ОТМларга кириш имтиҳонлари ўтказиладиган ҳудудлар рўйхати маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:33 / 21.06.2026
ОТМларга қабул учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 432 805 нафардан ошди
17:44 / 25.05.2026
Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати узайтирилди
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
18:25 / 13.01.2026