Жамият | 15:56 / 06.08.2019
10380
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро математика мусобақасида 14та медални қўлга киритди

Фото: Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати

1-6-август кунлари Жанубий Африка Республикасининг Дурбан шаҳрида ўтказилган Халқаро математика мусобақасида (IMC 2019) юртимиз терма жамоаси аъзолари 14 та медаль ва 2 та фахрий ёрлиқни қўлга киритди.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг 7-синф ўқувчиси Анваржон Раҳматов мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди. Пешку туманидаги 18-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Жаҳонгир Норбоев кумуш медал, Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг 9-синф ўқувчиси Олимжон Олимов, Китоб туманидаги 1-ИДУМИнинг 10-синф ўқувчиси Элдор Нейматов, Бухоро вилояти, Қоракўл туманидаги 1-ИДУМИнинг 7-синф ўқувчиси Тўймурод Қодиров, Урганч шаҳридаги 6-ИДУМИнинг 7-синф ўқувчиси Бекзод Мақсудов бронза медаль билан тақдирланди.

Шу билан бирга, жамоавий масала ечиш мусобақасида Ўзбекистон терма жамоаси бронза медалига сазовор бўлди.

Мусобақада 41 та давлатдан таълим тизимлари умумэътироф этилган Жанубий Корея, Хитой, Сингапур, Гонконг, АҚШ, Буюк Британия, Канада, Австралия, Руминия, Болгария ва ҳ.к.лардан 500 нафардан ортиқ энг иқтидорли ўқувчилар математиканинг комбинаторика, сонлар назарияси, геометрия бўлимларига оид мураккаб ва ностандарт масалаларни ечишда беллашган.

Мавзуга оид